Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Сентябрь 2024

13 cентябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

441 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 16,4 млрд сўм бўлган 330 та лот 22,9 млрд сўмга реализация қилинди. 

Давлат активлари:

  • сони 4 та 
  • бошланғич нархи 1,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 4,6 млрд сўм
  • Хоразм вилояти Урганч шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 450,1 млн сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги собиқ маъмурий бино 3,5 млрд сўмга сотилди.
  • Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган бошланғич нархи 289,8 млн сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси балансидаги нотурар бино 434,6 млн сўмга сотилди. 

Давлат мулки ижараси: 

  • сони 18 та 
  • бошланғич нархи 147,2 млн сўм
  • сотилган нархи 200,5 млн сўм
  • Андижон вилояти Андижон шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 51,8 млн сўм бўлган Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси балансидаги эски ёрдамчи бинонинг бир қисми 56,9 млн сўмга ижарага берилди. 

Ер участкалари:

  • сони 274 та 
  • бошланғич нархи 13,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 15,5 млрд сўм
  • ер майдони 15,5 га 
  • Наманган вилояти Наманган шаҳридан бошланғич нархи 6,8 млрд сўм бўлган кўп қаватли турар жой бинолари қуриш учун 4,46 гектар ер участкаси 8,1 млрд сўмга сотилди.
  • Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидан бошланғич нархи 2 млрд сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 8 сотих ер участкаси 2,1 млрд сўмга сотилди.
  • Тошкент шаҳри Яшнобод туманидан бошланғич нархи 189 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 1 сотих ер участкаси 208 млн сўмга сотилди. 

Суд ва бошқа ижро ҳужжатлари бўйича мулклар: 

  • сони 14 та 
  • бошланғич нархи 1,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 2,2 млрд сўм 

Ўтказилган савдоларда 864 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди. 
Ҳозирда, нархи 15,8 трлн сўм бўлган 145 121 та лот савдога қўйилган.

3376 Чоп этиш