Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Август 2024

22 август санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

515 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 54 млрд сўм бўлган 667 та лот 67,6 млрд сўмга реализация қилинди. 

Давлат активлари: 

  • сони 11 та 
  • бошланғич нархи 12,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 13,2 млрд сўм 
  • Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 9,4 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги минерал ўғитлар сақлаш омбори 9,8 млрд сўмга сотилди. 

Давлат иштирокидаги корхоналар активлари: 

  • сони 11 та 
  • бошланғич нархи 6,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 6,7 млрд сўм 
  • Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган бошланғич нархи 3,3 млрд сўм бўлган АТ «Халқ банк» Қашқадарё вилоят филиали балансидаги маҳалла гузари ва тўйхона биноси 3,5 млрд сўмга сотилди. 

Давлат мулки ижараси: 

  • сони 34 та 
  • бошланғич нархи 396,7 млн сўм
  • сотилган нархи 706,7 млн сўм 
  • Жиззах шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 4,5 млн сўм бўлган умумий ўрта таълим мактаби балансидаги бўш турган хона 71,1 млн сўмга ижарага берилди. 

Ер участкалари: 

  • сони 418 та 
  • бошланғич нархи 12,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 20,5 млрд сўм
  • ер майдони 25,1 га
  • Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидан бошланғич нархи 1,2 млрд сўм бўлган савдо-маиший хизмат кўрсатиш, офис ва ўқув маркази қуриш учун 2,9 сотих ер участкаси 3,3 млрд сўмга сотилди. 

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 21 та 
  • бошланғич нарх 539 млн сўм
  • сотилган нарх 592 млн сўм
  • ер майдони 72,8 га 

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида: 

  • сони 105 та
  • бошланғич нархи 18,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 21,9 млрд сўм 

Ўтказилган савдоларда 2 123 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди. 
Ҳозирда, нархи 13,6 трлн сўм бўлган 141 892 та лот савдога қўйилган.

3941 Чоп этиш