Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

06 Август 2024

5 август санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

475 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 60,2 млрд сўм бўлган 1 121 та лот 89,7 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари: 

  • сони 20 та 
  • бошланғич нархи 3,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 11,8 млрд сўм
  • Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган бошланғич нархи 1,6 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги нотурар жой — собиқ дам олиш оромгоҳи 6,6 млрд сўмга сотилди.

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари: 

  • сони 8 та
  • бошланғич нархи 7,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 8,3 млрд сўм
  • Бухоро туманида жойлашган бошланғич нархи 3,8 млрд сўм бўлган “Асакабанк" АТБ балансидаги иссиқхона мулкий мажмуаси 3,9 млрд сўмга сотилди. 

Давлат мулкини ижарага бериш: 

  • сони 74 та
  • бошланғич нархи 1,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 4,4 млрд сўм
  • Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 76,1 млн сўм бўлган Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми балансидаги бино қисми 236,1 млн сўмга ижарага берилди. 

Ер участкалари: 

  • сони 175 та 
  • бошланғич нархи 9,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 17,9 млрд сўм
  • ер майдони 38,2 га
  • Шаҳрисабз туманидан бошланғич нархи 537,4 млн сўм бўлган туристик зоналар ер участкаси оромгоҳ, мотель, туризм комплекслари қуриш учун 42 сотих ер участкаси 1,4 млрд сўмга сотилди. 

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси: 

  • сони 652 та
  • бошланғич нарх 5,1 млрд сўм
  • сотилган нарх 6,4 млрд сўм
  • ер майдони 591,4 га

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида: 

  • сони 83 та 
  • бошланғич нархи 26,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 33,4 млрд сўм 

Ўтказилган савдоларда 2 620 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 12,2 трлн сўм бўлган 143 607 та лот савдога қўйилган.

1421 Чоп этиш