Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Ноябрь 2022

Онкология марказига янги замонавий бино қурилмоқда

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шифокорлар кўчасида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг янги бирлашган комплекси барпо этилмоқда. Ушбу билан Марказ ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилоятидаги филиаллари ягона уникал комплексга бирлашади.

Янги комплекс таркибига Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази (Тошкент ш. Фаробий кўчаси, 383-уй), марказнинг пойтахт филиали (Тошкент ш. Боғистон кўчаси, 1/71-уй) ҳамда марказнинг Тошкент вилояти филиали (Тошкент ш. Тахтапул дарвоза кўчаси, 341-уй) киради.

Шунга кўра, тегишли ҳукумат қарорига мувофиқ, шифохоналарнинг мавжуд бино иншоотлари ҳудуди билан Республика ихтисослашган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази (Лот 3707620), унинг Тошкент вилоят (Лот 3707622) ва Тошкент шаҳар филиаллари (Лот 3707621) томонидан янги комплексни қуриш харажатларини қоплаш учун “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали электрон-онлайн аукционга қўйилган.

Бу тўғрисида “E-auksion” электрон савдо платформасида лотнинг “муҳим маълумотлар” қисмида келтирилган.

Ушбу тажриба Геология фанлари университети (Геология ва геофизика институти, Минерал ресурслар институти, Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти, Нефть-газ конлари геологияси ва қидируви институти, Геология соҳаси кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти, Геоинновацион технологиялар маркази ҳамда Давлат геология музейини бир жойга бирлаштирган) ҳамда Давлат геология қўмитаси маъмурий биносини қуришда самарали қўлланилган.

 

Маълумот учун:

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий маълумотига кўра, Янги комплекс 2023 йилнинг май ойида ишга туширилиши кутилмоқда.

Янги комплекс ишга тушганидан сўнг икки ой давомида муассасалардаги беморлар ва зарур ускуналарни кўчириш ишлари олиб борилади. Сотув аукционида ғолиб бўлган тадбиркорга янги комплексга кўчиш ишлари тўлиқ амалга ошмагунча икки ойгача бу ерда ҳеч қандай ишларни бошламаслиги мажбурияти юкланади.

Янги комплексда 17 та янги клиник бўлим фаолияти йўлга қўйилади. Жумладан, мамлакатимизда илк бор суяк кўмиги трансплантацияси бўлими очилади.

Марказда 16 та реанимацион ва операцион хоналар энг сўнгги технологиялар билан таъминланади. Интенсив терапия бўлими юрак мониторлари, ўпкани сунъий шамоллатиш мосламалари ва бошқалар билан жиҳозланган консолли функционал ётоқларга эга бўлади.

Турли тиббиёт муассасаларида фаолият кўрсатаётган 5 та онкология кафедраси бирлашиб, ягона методик марказга айланади. Илк бор ядро тиббиёти кафедраси ташкил этилади.

Комплексда 9 та бункердан иборат радиотерапия арсенали ишга туширилади. Бирида тўхталишлар юз берган тақдирда ҳам бошқалари унинг ўрнини тўлдириши натижасида даво муолажаси узлуксизлиги таъминланади.

Бошқарув жараёнига турк ва корейс мутахассислари тавсиялари ва тажрибаси асосида замонавий менежмент тизими жорий этилади. Муассаса ишга тушганга қадар 100 нафардан мутахассис Корея Республикаси ва Туркияда малака оширади ҳамда ушбу комплексни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш мақсадида 80 миллион АҚШ доллари ажратилган.

2727 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech