Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Июль 2024

Қашқадарё вилояти тадбиркорлари ва ишбилармонлари диққатига!

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жорий йилнинг 27 июль (шанба) куни соат 10:00 да Қарши шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 35-уйда жойлашган "Ўзбекнефтегаз" АЖнинг маъмурий биносида Қашқадарё вилоятидаги хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари, жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер майдонлари тўғрисида тадбиркорлар ва инвесторлар учун "Roadshow" тақдимоти ўтказилади.

Тақдимотда фаол қатнашинг ва давлат активларини сотиб олиш учун қулай имкониятни қўлдан бой берманг!!!

4489 Чоп этиш