Жорий йил 18 сентябрь куни Абу Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ишбилармон доира вакиллари иштирокида бўлиб ўтган “Бизнес алоқалар: Абу Даби ва Ўзбекистон” форумида, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан “Хусусийлаштириш - бу бизнес учун янги йўналиш ва имкониятлар” мавзусида тақдимот ўтказилди.
Унда, Давлат активларини хусусийлаштиришга тайёрлаш ва хусусийлаштириш Департаменти бошлиғи Шохруҳ Оҳунов тақдимот билан иштирок этиб, 70 дан ортиқ БАА ишбилармон соҳа вакилларига Ўзбекистонда хусусийлаштириш соҳасида эришилган натижалар, келгусидаги истиқболли режалар, жумладан, тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ савдога чиқарилган ва хусусийлаштирилиши белгиланган йирик давлат активлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уларни сотиб олиш жараёнлари бўйича тушинтиришлар бериб ўтди.
Шу билан бирга, музокараларга бой ўтган давра суҳбати давомида Давактив агентлиги вакиллари БААнинг 10 дан ортиқ йирик бизнес ҳамжамияти, жумладан, “Watania International Holding”, “Confity capital partners” ва “Emirates NBD” компаниялари вакиллари билан G2B учрашувларини ўтказди.
Учрашувлар давомида, хорижий инвесторлар учун мамлакатимизда яратилаётган шароитлар юзасидан тушунтириш берилиб, БАА бизнес вакиллари Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнларида фаол қатнашишга таклиф этилди. Ўз навбатида, хориж ишбилармон доира вакиллари томонидан Ўзбекистондаги жорий хусусийлаштириш жараёнларига катта қизиқиш билдирилиб, келгуси ҳамкорлик алоқалари келишиб олинди.