Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

11 Август 2023

10 август санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

679 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 7,4 млрд сўм бўлган 240 та лот 9,5 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 4 та

  • Бошланғич нархи 1,9 млрд сўм

  • Сотилган нархи 2,3 млрд сўм

Самарқанд вилояти Нарпай туманида жойлашган бошланғич нархи 612,5 млн сўм бўлган “Самарқанд вилояти Агрокимёҳимоя” ХАЖ балансидаги "Ибн Сино" ўғит тарқатиш шохобчаси 673,8 млн сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 25 та

  • Бошланғич нархи 507,5 млн сўм

  • Сотилган нархи 946 млн сўм

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 178,9 млн сўм бўлган Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси балансидаги бино қисми 196,8 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 32 та

  • Бошланғич нархи 1,8 млрд сўм

  • Сотилган нархи 2,1 млрд сўм

  • Ер майдони 3,5 га

Қашқадарё вилояти Китоб туманидан бошланғич нархи 1,5 млрд сўм бўлган оромгоҳ, мотель ва туризм комплекслари қуриш учун 2,49 гектар ер участкаси 1,6 млрд сўмга сотилди.

Сирдарё вилояти Боёвут туманидан бошланғич нархи 8,5 млн сўм бўлган метални қайта ишлаш корхоналари қуриш учун 4 сотих ер участкаси 80,4 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 101 та

  • Бошланғич нархи 27 млн сўм

  • Сотилган нархи 172,7 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 43 та

  • Ер майдони 95,2 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 2 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 5,3 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 769 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 10 трлн сўм бўлган 128 909 та лот савдога қўйилган.

863 Чоп этиш