Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

11 Июль 2023

10 июль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

430 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 46,5 млрд сўм бўлган 1 094 та лот 64,7 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 23 та

  • Бошланғич нархи 30 млрд сўм

  • Сотилган нархи 40,1 млрд сўм

Чирчиқ шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 8,9 млрд сўм бўлган Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилоят бошқармаси балансидаги база бино-иншоотлари 15,2 млрд сўмга сотилди.

Нишон туманида жойлашган бошланғич нархи 5,3 млрд сўм бўлган Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Қашқадарё вилоят бошқармаси балансидаги собиқ шифохона биносининг бир қисми 5,6 млрд сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 59 та

  • Бошланғич нархи 1,1 млрд сўм

  • Сотилган нархи 1,8 млрд сўм

Самарқанд шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 91,9 млн сўм бўлган Самарқанд вилоят маданий мерос бошқармаси балансидаги бўш турган хона 174,7 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 77 та

  • Бошланғич нархи 8,9 млрд сўм

  • Сотилган нархи 13 млрд сўм

  • Ер майдони 20,6 га

Бўстонлиқ туманидан бошланғич нархи 775 млн сўм бўлган туристик рекреацион зоналар қуриш учун 0,9 гектар ер участкаси 4,3 млрд сўмга сотилди.

Пахтаобод туманидан бошланғич нархи 731,1 млн сўм бўлган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини қуриш учун 3,99 гектар ер участкаси 767,7 млн сўм сотилди.

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 753 та

  • Ер майдони 697,9 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 19,4 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 16,4 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 2 642 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

 Ҳозирда, нархи 8,8 трлн сўм бўлган 131 203 та лот савдога қўйилган

373 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech