Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Август 2023

11 август санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

416 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 12,9 млрд сўм бўлган 242 та лот 22,4 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 8 та

  • Бошланғич нархи 9,4 млрд сўм

  • Сотилган нархи 9,9 млрд сўм

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида жойлашган бошланғич нархи 4,7 млрд сўм бўлган Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги нотурар бино-иншоот 4,9 млрд сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 29 та

  • Бошланғич нархи 378,3 млн сўм

  • Сотилган нархи 5,3 млрд сўм

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 13,2 млн сўм бўлган умумий таълим мактаби балансидаги бино-иншоотнинг бир қисми 105,6 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 44 та

  • Бошланғич нархи 838,8 млн сўм

  • Сотилган нархи 2 млрд сўм

  • Ер майдони 7,9 га

Бухоро вилояти Қоракўл туманидан бошланғич нархи 13,7 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 1,2 сотих ер участкаси 123,2 млн сўмга сотилди.

Қашқадарё вилояти Миришкор туманидан бошланғич нархи 11,7 млн сўм бўлган якка тартибда уй-жой қуриш учун 2 сотих ер участкаси 59,7 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 85 та

  • Бошланғич нархи 30,4 млн сўм

  • Сотилган нархи 586,3 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 51 та

  • Ер майдони 89,9 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 1,9 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 2 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 810 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 10,3 трлн сўм бўлган 129 035 та лот савдога қўйилган.

330 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech