Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

12 Май 2023

11 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

848 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 16 млрд сўм бўлган 559 та лот 28,9 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 6 та
  • бошланғич нархи 4,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 8,1 млрд сўм
  • Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 1,4 млрд сўм бўлган “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ балансидаги нотурар бино-иншоотлар 4,1 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 46 та
  • бошланғич нархи 924,3 млн сўм
  • сотилган нархи 6,1 млрд сўм
  • Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 224,1 млн сўм бўлган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси балансидаги бино қисми 470,6 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 28 та
  • бошланғич нархи 361,7 млн сўм
  • сотилган нархи 754,4 млн сўм
  • ер майдони 4,7 га
  • Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидан бошланғич нархи 34,6 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 4,8 сотих ер участкаси 325 млн сўмга сотилди.

Дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи:

  • сони 9 та
  • бошланғич нархи 1,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,6 млрд сўм

Норуда қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи:

  • сони 24 та
  • бошланғич нархи 270 млн сўм
  • сотилган нархи 2,1 млрд сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 321 та
  • ер майдони 136,3 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 7,6 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 9,6 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 508 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 8,9 трлн сўм бўлган 132 950 та лот савдога қўйилган.

425 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech