Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Май 2024

15 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

366 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 7,4 млрд сўм бўлган 1 603 та лот 11,6 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 5 та
  • бошланғич нархи 4,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 5,8 млрд сўм

Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган бошланғич нархи 2,6 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлигини Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги иссиқхона мажмуаси 3,5 млрд сўмга сотилди.

Навоий вилояти Қизилтепа туманида жойлашган бошланғич нархи 1,1 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлигини Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги қурилиши тугалланмаган бино 1,4 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 121 та
  • бошланғич нархи 2,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 4,8 млрд сўм

Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 245,4 млн сўм бўлган умумий ўрта таълим мактаби балансидаги бўш турган бино 1,4 млрд сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 19 та
  • бошланғич нархи 299 млн сўм
  • сотилган нархи 330 млн сўм
  • ер майдони 0,5 га

Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан бошланғич нархи 55,5 млн сўм бўлган савдо дўкони қуриш учун 5 сотих ер участкаси 61,1 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 1 444 та
  • ер майдони 655,9 га

Ўтказилган савдоларда 1 846 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 12,7 трлн сўм бўлган 174 781 та лот савдога қўйилган.

796 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech