Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

19 Февраль 2024

16 февраль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

618 та лот онлайн аукционга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 10,5 млрд сўм бўлган 185 та лот 24,9 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 31 та
  • бошланғич нархи 98 млн сўм
  • сотилган нархи 483 млн сўм

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 14,1 млн сўм бўлган Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси балансидаги бинонинг бир қисми 91,6 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 48 та
  • бошланғич нархи 537 млн сўм
  • сотилган нархи 683 млн сўм
  • ер майдони 1,3 га

Жиззах вилояти Фориш туманидан бошланғич нархи 25,6 млн сўм бўлган меҳмонхоналар қуриш учун 3 сотих ер участкаси 53,7 млн сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари бўйича:

  • сони 11 та
  • бошланғич нархи 1,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 2 млрд сўм

Андижон вилояти Андижон шаҳридан бошланғич нархи 725 млн сўм бўлган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси 739,5 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо шохобчалари:

  • сони 48 та
  • бошланғич нархи 12 млн сўм
  • сотилган нархи 18 млн сўм

Фарғона вилояти Фурқат туманидан бошланғич нархи 0,1 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 2,3 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 595 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10,7 трлн сўм бўлган 105 210 та лот савдога қўйилган.

479 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech