1 041 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 55 млрд сўм бўлган 636 та лот 60,3 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари:
-
Сони 12 та
-
Бошланғич нархи 37,1 млрд сўм
-
Сотилган нархи 39,1 млрд сўм
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган бошланғич нархи 29,5 млрд сўм бўлган «Автосаноат-инжиниринг» МЧЖ балансидаги “Универсал теннис плус” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши 31 млрд сўмга сотилди.
Давлат активлари ижараси:
-
Сони 44 та
-
Бошланғич нархи 551,2 млн сўм
-
Сотилган нархи 1,4 млрд сўм
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 83,7 млн сўм бўлган «ТАШГИПРОГОР» АЖ балансидаги бино қисми 100,5 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
-
Сони 32 та
-
Бошланғич нархи 16,1 млрд сўм
-
Сотилган нархи 17,7 млрд сўм
-
Ер майдони 5 га
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидан бошланғич нархи 7,5 млрд сўм бўлган қурилиш монтаж ташкилотлари, жамоат транспорти ташкилотлари ва бошқаларнинг ишлаб чиқариш базаларини қуриш учун 1 гектар ер участкаси 7,9 млрд сўмга сотилди.
Фарғона вилояти Данғара туманидан бошланғич нархи 129,4 млн сўм бўлган кўп қаватли уй-жой қуриш учун 15 сотих ер участкаси 556,4 млн сўмга сотилди.
Кўчма савдо жойлари:
-
Сони 98 та
-
Бошланғич нархи 21,2 млн сўм
-
Сотилган нархи 283,4 млн сўм
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
-
Сони 437 та
-
Ер майдони 179,7 га
-
Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 8 млрд сўм
-
Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 14,6 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 1 583 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,1 трлн сўм бўлган 131 270 та лот савдога қўйилган.