Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

18 Август 2023

17 август санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

176 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 11,4 млрд сўм бўлган 439 та лот 17 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 8 та

  • Бошланғич нархи 3,8 млрд сўм

  • Сотилган нархи 4,1 млрд сўм

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида жойлашган бошланғич нархи 934,5 млн сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган маъмурий бино 981,2 млн сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 26 та

  • Бошланғич нархи 141,9 млн сўм

  • Сотилган нархи 2,8 млрд сўм

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 13,8 млн сўм бўлган "Рубисон вирелесс соммунисатион" МЧЖ балансидаги нотурар офис биноси 48,7 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 100 та

  • Бошланғич нархи 2,3 млрд сўм

  • Сотилган нархи 3,1 млрд сўм

  • Ер майдони 16,4 га

Хоразм вилояти Шовот туманидан бошланғич нархи 42,2 млн сўм бўлган логистика бинолари қуриш учун 0,60 гектар ер участкаси 304,1 млн сўмга сотилди.

Фарғона вилояти Қувасой шаҳридан бошланғич нархи 63,2 млн сўм бўлган кичик саноат зоналари учун мўлжалланган 0,46 гектар ер участкаси 69,5 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 69 та

  • Бошланғич нархи 13,1 млн сўм

  • Сотилган нархи 80,8 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 180 та

  • Ер майдони 124,5 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 6,2 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 11,1 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 117 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9 трлн сўм бўлган 126 067 та лот савдога қўйилган.

305 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech