Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

19 Май 2023

18 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

940 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 24,1 млрд сўм бўлган 866 та лот 39,8 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 22 та
  • бошланғич нархи 8,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 10,7 млрд сўм
  • Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 1,7 млрд сўм бўлган "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ балансидаги маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси 1,9 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 38 та
  • бошланғич нархи 634,5 млн сўм
  • сотилган нархи 1,7 млрд сўм
  • Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 228,7 млн сўм бўлган Бухоро автомобил ва йўллар техникуми балансидаги хоналар 434,6 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 50 та
  • бошланғич нархи 3,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 13,5 млрд сўм
  • ер майдони 10,5 га
  • Бухоро вилояти Бухоро шаҳридан бошланғич нархи 1,9 млрд сўм бўлган кўп қаватли уй-жой қуриш учун 0,78 гектар ер участкаси 5,6 млрд сўмга сотилди.
  • Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан бошланғич нархи 137,2 млн сўм бўлган кўп қаватли уй-жой қуриш учун 0,21 гектар ер участкаси 1,2 млрд сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 298 та
  • бошланғич нархи 48,1 млн сўм
  • сотилган нархи 924,5 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 395 та
  • ер майдони 142,8 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 7,9 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 11,2 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 2 423 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 7,7 трлн сўм бўлган 129 664 та лот савдога қўйилган.

466 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech