Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Август 2023

2 август санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

356 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 1,1 млрд сўм бўлган 264 та лот 2,5 млрд сўмга реализация қилинди.

 Ер участкалари:

  • Сони 38 та

  • Бошланғич нархи 1,1 млрд сўм

  • Сотилган нархи 2,2 млрд сўм

  • Ер майдони 1,9 га

Хоразм вилояти Гурлан туманидан бошланғич нархи 29,9 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 5,5 сотих ер участкаси 574,6 млн сўмга сотилди.

Тошкент вилояти Зангиота туманидан бошланғич нархи 41,1 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 2,6 сотих ер участкаси 218,2 млн сўмга сотилди.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридан бошланғич нархи 392,8 млн сўм бўлган ёғочни қайта ишлаш, пульпа ва қоғоз саноати объектларини қуриш учун 35 сотих ер участкаси 471,4 млн сўмга сотилди.

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 224 та

  • Ер майдони 372,9 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 6,7 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 15,01 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 151 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,9 трлн сўм бўлган 130 911 та лот савдога қўйилган.

353 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech