Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Июль 2024

2 июль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

568 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 10,4 млрд сўм бўлган 394 та лот 13,5 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 34 та
  • бошланғич нархи 258 млн сўм
  • сотилган нархи 289 млн сўм

Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 74,6 млн сўм бўлган кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш дирекцияси балансидаги бино қисми 82,1 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 78 та
  • бошланғич нархи 2,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 2,9 млрд сўм
  • ер майдони 5,6 га

Бухоро вилояти Олот туманидан бошланғич нархи 55,6 млн сўм бўлган кўп қаватли турар жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 7 сотих ер участкаси 111,1 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 209 та
  • бошланғич нарх 2,9 млрд сўм
  • сотилган нарх 4,8 млрд сўм
  • ер майдони 349,3 га

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 27 та
  • бошланғич нархи 2,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 3,1 млрд сўм

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридан бошланғич нархи 190,3 млн сўм бўлган савдо дўкони бино-иншоотлари 304,5 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 857 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 12,5 трлн сўм бўлган 147 395 та лот савдога қўйилган.

601 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech