Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

28 Июль 2023

27 июль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

426 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 17 млрд сўм бўлган 350 та лот 25,5 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 19 та

  • Бошланғич нархи 7,7 млрд сўм

  • Сотилган нархи 9,9 млрд сўм

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 4,4 млрд сўм бўлган «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Мирзо Улуғбек тумани филиалига қарашли бино-иншоот 4,6 млрд сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 15 та

  • Бошланғич нархи 119,9 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,8 млрд сўм

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 1,7 млн сўм бўлган Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти балансидаги бўш турган хона 141,9 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 40 та

  • Бошланғич нархи 938,8 млн сўм

  • Сотилган нархи 3,9 млрд сўм

  • Ер майдони 9,6 га

Тошкент вилояти Бекобод шаҳридан бошланғич нархи 84,8 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 11 сотих ер участкаси 1,04 млрд сўмга сотилди.

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан бошланғич нархи 173,4 млн сўм бўлган кўп қаватли ерости ва ерусти автотураргоҳ қуриш учун 17 сотих ер участкаси 745,7 млн сўмга сотилди.

Жиззах вилояти Зомин туманидан бошланғич нархи 10,2 млн сўм бўлган саноат ва ҳунармандчилик объектлари қуриш учун 3 сотих ер участкаси 135,8 млн сўмга сотилди.

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 93 та

  • Ер майдони 93,3 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 3,4 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 9,5 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 169 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,1 трлн сўм бўлган 129 948 та лот савдога қўйилган.

349 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech