Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

28 Май 2024

27 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

740 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 97,1 млрд сўм бўлган 2 506 та лот 119,8 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 31 та
  • бошланғич нархи 17,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 21,7 млрд сўм

Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган бошланғич нархи 1,3 млрд сўм бўлган «УзКор-Лигҳтинг» МЧЖдаги 100 фоиз давлат улуши 2,2 млрд сўмга сотилди.

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:

  • сони 18 та
  • бошланғич нархи 20,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 22,9 млрд сўм

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида жойлашган бошланғич нархи 4,3 млрд сўм бўлган “Асакабанк" АЖ балансидаги "Музлатгич ва мева-сабзавотларни қуритиш асбоб-ускуналари” мажмуаси ва музлатгич омборхонаси биноси 4,5 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 85 та
  • бошланғич нархи 1,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 2,1 млрд сўм

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 106,1 млн сўм бўлган “Муниципал активларни бошқариш маркази” ДУК балансидаги ер тўла 413,9 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 144 та
  • бошланғич нархи 25,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 29,3 млрд сўм
  • ер майдони 11,5 га

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридан бошланғич нархи 856,3 млн сўм бўлган автотураргоҳ қуриш учун 40 сотих ер участкаси 1,4 млрд сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 2 035 та
  • бошланғич нарх 5,5 млрд сўм
  • сотилган нарх 14,4 млрд сўм
  • ер майдони 1 067 га

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 85 та
  • бошланғич нархи 20,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 22,6 млрд сўм

Бухоро вилояти Бухоро туманидан бошланғич нархи 3,4 млрд сўм бўлган бино-иншоот 3,5 млрд сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 3 627 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 12,5 трлн сўм бўлган 161 095 та лот савдога қўйилган.

857 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech