Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Май 2024

7 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

579 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 3,2 млрд сўм бўлган 4 852 та лот 13,5 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 30 та
  • бошланғич нархи 294 млн сўм
  • сотилган нархи 559 млн сўм

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 10,2 млн сўм бўлган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети балансидаги бино қисми 126,1 млн сўмга ижарага берилди.

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 80,4 млн сўм бўлган Автомобиль ва йўллар техникуми балансидаги ўқув биносининг бир қисми 88,5 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 35 та
  • бошланғич нархи 763 млн сўм
  • сотилган нархи 876 млн сўм
  • ер майдони 3,7 га

Тошкент вилояти Оҳангарон туманидан бошланғич нархи 131,2 млн сўм бўлган қурилиш саноати корхоналари қуриш учун 52 сотих ер участкаси 157,5 млн сўмга сотилди.

Фарғона вилояти Олтиариқ туманидан бошланғич нархи 64 млн сўм бўлган очиқ савдо павилиони қуриш учун 8 сотих ер участкаси 70,3 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 4 731 та
  • бошланғич нархи 1,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 10,7 млрд сўм
  • ер майдони 1 640,4 га

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 24 та
  • бошланғич нархи 8 млн сўм
  • сотилган нархи 145 млн сўм

Бухоро вилояти Когон туманидан бошланғич нархи 0,5 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 4,4 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 5 304 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 11,9 трлн сўм бўлган 185 684 та лот савдога қўйилган.

609 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech