Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Август 2023

8 август санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

310 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 1,5 млрд сўм бўлган 307 та лот 4,8 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 1 та

  • Бошланғич нархи 299,1 млн сўм

  • Сотилган нархи 2,2 млрд сўм

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 39 та

  • Бошланғич нархи 612,4 млн сўм

  • Сотилган нархи 1,5 млрд сўм

Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 123 млн сўм бўлган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети балансидаги бинонинг том қисми 135,3 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 32 та

  • Бошланғич нархи 480,1 млн сўм

  • Сотилган нархи 690,9 млн сўм

  • Ер майдони 1,3 га

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидан бошланғич нархи 10,8 млн сўм бўлган кўп қаватли тураржой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 5 сотих ер участкаси 160,5 млн сўмга сотилди.

Жиззах вилояти Мирзачўл туманидан бошланғич нархи 35,5 млн сўм бўлган якка тартибда уй-жой қуриш учун 4 сотих ер участкаси 53,3 млн сўмга сотилди.

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 55 та

  • Бошланғич нархи 18,4 млн сўм

  • Сотилган нархи 348,9 млн сўм

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидан бошланғич нархи 2,6 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 10,3 млн сўмга сотилди.

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 173 та

  • Ер майдони 136,7 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 7,2 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 7,9 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 817 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 9,9 трлн сўм бўлган 128 077 та лот савдога қўйилган.

369 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech