Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

10 Май 2024

8 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

214 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 1,8 млрд сўм бўлган 3 609 та лот 6,7 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 84 та
  • бошланғич нархи 1,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 4,3 млрд сўм

Фарғона вилояти Фарғона туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 69,8 млн сўм бўлган Фарғона вилояти солиқ бошқармаси балансидаги бўш турган бино 76,8 млн сўмга ижарага берилди.

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 205,4 млн сўм бўлган Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансидаги бино қисми 698,3 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 24 та
  • бошланғич нархи 454 млн сўм
  • сотилган нархи 2,3 млрд сўм
  • ер майдони 1,5 га

Қашқадарё вилояти Нишон туманидан бошланғич нархи 18,3 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 20 сотих ер участкаси 124,3 млн сўмга сотилди.

Хоразм вилояти Хазорасп туманидан бошланғич нархи 17,8 млн сўм бўлган тўқимачилик маҳсулотлари фаолияти билан шуғилланиш учун 3 сотих ер участкаси 90,6 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 3 478 та
  • ер майдони 1 337,7 га

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 20 та
  • бошланғич нархи 7 млн сўм
  • сотилган нархи 55 млн сўм

Ўтказилган савдоларда 4 069 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 12,1 трлн сўм бўлган 180 947 та лот савдога қўйилган.

634 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech