Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Ноябрь 2021

Хусусийлаштириш жараёнига консультант жалб этилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига мувофиқ расмий веб-сайтида 2021 йил 15 октябрдаги “Тошкент” ва “Нyatt Regency Tashkent” меҳмонхона мажмуаларини хусусийлаштириш бўйича Консультантни танлаб олиш юзасидан танлов Эълонига кўра, маҳаллий ва халқаро профессионал ташкилотлар, шунингдек консультантлардан таклифлар 2021 йил 29 октябрга қадар қабул қилинди.

Танлов жараёнида, 6 нафар ташкилотлардан, жумладан консорциум шаклида берилган таклифлар қабул қилиниб, Талабгорларнинг молиявий таклифлари, соҳадаги тажрибаси, малакаси ва активларни сотиш бўйича ёндашувлари бўйича сараланди.

Саралаш натижаларига кўра, KPMG компаниясининг давлат активларини хусусийлаштириш жараёнини ташкил этиш бўйича тақдим этган таклифи юқори боҳоланди ва танлов ғолиби деб топилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги жалб этилган маслаҳатчи билан бирга активларнинг шаффоф ва муваффақиятли сотилиши учун барча чораларни кўради.

Маълумот учун: Хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи томонидан амалга ошириладиган вазифалар доирасига, давлат активларини ва тегишли бозор сегментини таҳлил қилиш, активларининг жозибадорлини кўрсатиб берувчи тизер тайёрлаш ва потенциал харидорлар орасида тарғибот олиб бориш, активларнинг молиявий, солиққа оид, юридик масалалари бўйича (due-diligence) ҳисоботларни шакллантириш, потенциал харидорларни ўрганиш, сотиш стратегияси ва босқичлари, шунингдек, потенциал харидорлар билан музокаралар ўтказиш юзасидан тавсияларни Буюртмачига тақдим этиш киради. Шунингдек, мазкур активларни бозор қийматини аниқлаш мақсадида, мустақил профессионал баҳоловчи ташкилотлар жалб қилинади.  

2368 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech