Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

13 Октябрь 2022

“ЯГОНА УМУМРЕСПУБЛИКА ПРОЦЕССИНГ МАРКАЗИ” МЧЖдаги давлат улушлари хусусийлаштирилганлиги тўғрисида қўшимча ахборот

Маълумки, жорий йил 20 август куни “ЯГОНA УМУМРЕСПУБЛИКA ПРОЦЕССИНГ МAРКAЗИ” МЧЖдаги давлатга қарашли улушларни хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш жараёнлари тўғрисида ахборот берилган эди.

Унга кўра, “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, Жамият устав капиталидаги 75 фоиз давлат улушини сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишлари мумкинлиги тўғрисида Жамиятнинг қолган иштирокчилари ҳамда Жамиятнинг ўзи Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ёзма шаклда хабардор қилинган.

Натижада, Жамиятнинг устав фондидаги 75 фоиз давлат улуши Жамиятнинг қолган 4 нафар иштирокчилари томонидан, имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда, ўз улушларининг миқдорига мутаносиб равишда ҳар бирига 18,75 фоиздан Ўзбекистон Республикасининг “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Мулкни баҳолаш миллий стандартининг талабларига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жалб этилган мустақил баҳоловчи "Real Excellent Valuation" МЧЖ томонидан баҳоланган қийматда, Жамиятнинг устав капиталидаги давлат улушини сотиб олиш истаги билдирилган.

Шунга кўра, “ЯГОНA УМУМРЕСПУБЛИКA ПРОЦЕССИНГ МAРКAЗИ” МЧЖнинг 75 фоиз давлат улушини Жамиятнинг қолган 4 нафар иштирокчиларига ўз улушларининг миқдорига мутаносиб равишда баҳоланган қийматда, жами 210,1 млрд. сўмга сотиш юзасидан олди-сотди шартномалари имзоланган.

Ўз навбатида, мазкур шартномаларга мувофиқ жорий йил сентябрь ойида Давлат активларини бошқариш агентлигининг хусусийлаштириш жамғармасига келиб тушган ушбу маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланган.

 

Давлат активларини бошқариш агентлигининг
Aхборот ва PR хизмати

 

3225 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech