Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Май 2023

40 та давлат корхоналарида “халқ IPO”сини ўтказиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва жараённи мувофиқлаштириш бўйича профессионал консалтинг компаниясини жалб қилиш тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Давактив агентлиги/Буюртмачи) тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, иловада кўрсатилган 40 та давлат корхоналари (кейинги ўринларда – Активлар)да “битта акция — битта лот” ўтказиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва жараённи мувофиқлаштириш бўйича етакчи профессионал консалтинг компанияси (кейинги ўринларда - Консультант)ни жалб қилиш юзасидан танлов эълон қилади.

Барча қизиқиш билдирган талабгорлардан қуйида келтирилган Таклиф тақдим этиш учун сўровнома (RfP)га асосан ўз таклифларини 2023 йил 1 июнь куни соат 18:00 (Тошкент вақти билан)га қадар тақдим этишларини сўраймиз.

Барча қизиқиш билдирган консультантлар қуйидаги ахборот каналлари орқали тижорат таклифларини тақдим этишлари сўралади (кодланган ҳолда):

Охунов Шохрух Баходир ўғли – Давлат активларини хусусийлаштиришга тайёрлаш ва хусусийлаштириш департаменти бошлиғи;

Тел.: + 998-71-259-20-23;

Эл.почта: tender@davaktiv.uz.

Самандаров Талъат Юлдашевич — Давлат активларини хусусийлаштиришга тайёрлаш ва хусусийлаштириш департаменти бошлиғининг ўринбосари;

Телефон: + 998-71-259-20-67;

Эл.почта: tender@davaktiv.uz.

Қўшма тижорат таклиф тақдим этилган тақдирда, жалб қилинган шерик консультант ишларини мувофиқлаштирувчи ва масъулиятни ўз зиммасига олувчи Бош консультантни кўрсатиш керак.

Дисклеймер

Мазкур сўровнома тижорат таклифини тақдим этиш мажбурияти ҳисобланмайди ва Буюртмачига таклифни қабул қилиш ёки шартнома тузиш мажбуриятини юкламайди. Шунга кўра, таклифлар учун ушбу сўровномани эълон қилиш ва/ёки у билан боғлиқ аризаларни олиш, бир ёки бир нечта иштирокчилар билан музокаралар ва муҳокамалар орқали шартнома тузишни назарда тутмайди.

Ушбу ҳужжатда келтирилган материаллар ва маълумотлар лойиҳанинг фақат энг муҳим томонларининг дастлабки хулосаси ва Консультантдан стратегияни амалга ошириш бўйича кутилиши мумкин бўлган ишлар ҳажми тўғрисида умумий маълумот сифатида хизмат қилишига мўлжалланган.

Танлов иштирокчилари танлов жараёни билан боғлиқ ҳолда Буюуртмачи учун дастлабки тақдимотлар ва таклифларни тайёрлашнинг ягона чекланган мақсадидан ташқари, ҳеч нарсага таянолмайдилар ва ишонмасликлари шарт.

40 та давлат корхоналарида “халқ IPO”сини ўтказиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва жараённи мувофиқлаштириш учун етакчи профессионал консультантни жалб қилиш бўйича Таклиф тақдим этиш учун сўровнома (RfP)

Кириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-102-сон қарорига мувофиқ, 40 та давлат корхоналари (кейинги ўринларда – Активлар)да “битта акция – битта лот” тамойили асосида “халқ IPO”сини ўтказиш белгиланган. Топшириққа мувофиқ, қуйидаги активларнинг акциялари Ўзбекистон Республикаси фуқароларига таклиф қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Буюртмачи) савдо жараёнларини мувофиқлаштириш ва лойиҳа офисларини ташкил этиш учун профессионал ташкилотларни жалб қилишда энг мақбул таклифлар асосида танлов ўтказишни режалаштирган.

Мазкур таклиф тақдим этиш учун сўровнома (кейинги ўринларда – Сўровнома) Консультантга қўйиладиган талабларни ва баҳоланадиган унинг таклифлар структурасини, шунингдек ушбу Сўровномада кўрсатилган ишлар ҳажмини олиб бориш жараёнини таснифлайди. Барча соҳада хизмат кўрсатувчи Косультантлар консорциум ёки қўшма таклиф тақдим қилган ҳолда иштирок этишлари мумкин.

Консультантлардан кутилаётган таклифлар тузилмаси ва уларга қўйиладиган талаблар

Таклифлар битта халқаро ва битта маҳаллий даражадаги профессионал ташкилотлардан иборат Консуорциум профессионал ташкилотлар ёки алоҳида консалтинг ташкилотлар томонидан тақдим этилиши мажбурийдир.

Таклиф рус/инглиз ёки ўзбек тилида тайёрланиши зарур, қуйидаги маълумотларни ўз олиши керак:

  1. Лойиҳани мувофаққиятли амалга ошириш учун таклифий ҳаракатларнинг батафсил тавсифлаш билан ишлар ҳажми бўйича таклиф. Консультантнинг тавсиялари ва таклифларига қисқа вақт ичида тегишли жавоб берилган тақдирда, хусусийлаштириш жараённинг давомийлиги бўйича хулосаси (10 баллгача);
  2. Хизмат хақи тўғрисида маълумот: Солиқлар (ҚҚС)ни ҳисобга олган ҳолда қўшимча операцион харажатларни инобатга олган ҳолда қатъий белгиланган миқдор (60 баллгача);
  3. Шу тоифадаги лойиҳалар бўйича иш тажрибаси тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, Консультантнинг 2018 йил 1 январь кунидан бошлаб ҳозирги даврга қадар МДҲ минтақасидаги мандатлар тўғрисида маълумотлари (15 баллгача);
  4. Лойиҳани бошқариш ва ишларни ташкиллаштириш бўйича таклиф. Мазкур лойиҳага жалб қилинган жамоа тўғрисидаги маълумот, алоҳида шахсларнинг исмлари ва улар тўғрисидаги иш тажрибаси, фаолият муддати, битимлар тузиш бўйича умумий тажрибаси ва транзакцияни амалга ошириш бўйича тажрибаси тўғрисидаги маълумотлар (15 баллгача).
  5. Қўйилган вазифаларни бажариш учун етарли салоҳият ва ваколатга эгалиги, шунингдек, инсон, вақт ва моддий ресурсларнинг мавжудлиги тўғрисида ёзма ариза.
  6. Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисида маълумот. Консультант ушбу лойиҳага жалб қилинган тақдирда зиддиятлар олиб келиши мумкин бўлган ҳолларда салоҳиятга эга эканлигини кўрсатиш тўғрисида маълумот.

40 та давлат корхоналарида “халқ IPO”сини ўтказиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва жараённи мувофиқлаштириш бўйича консультантдан кутилаётган ишлар ҳажми:

Консультантнинг ишлар ҳажмига Давактив агентлигининг бошқа консультантлари, жумладан андеррайтерлар, брокерлар ва бошқаларнинг фаолиятини, шунингдек Активларнинг сотиш жараёнларини умумий мувофиқлаштириш вазифалари киради.

- маҳаллий бозор хусусийятларини инобатга олган ҳолда халқаро тажриба асосида “битта акция – битта лот” тамойили бўйича  “халқ IPO”сини ўтказиш юзасидан низом ишлаб чиқиш;

- 40 корхоналар рўйхатига киритилган йирик компанияларнинг IPO/SPOсини ўтказиш имконияти/мақсадлилиги предмети бўйича дастлабки таҳлил ўтказиш;

- “E-auksion” платформасида “Халқ IPO”си элементлари билан IPO/SPO ўтказиш учун белгиланган корхоналарнинг акцияларини савдога чиқариш тартиби ва механизмлари бўйича асослантирилган таклифларни тақдим қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ва бошқаларига мувофиқ рўйхатга киритилган компаниялар фаолиятининг кўрсаткичлари, бозор конюктураси, мақроиқтисодий вазиятни таҳлил қилиш натижалари бўйича компанияларни сотишдан олдин тайёрлаш ва бошқа чора-тадбирларнинг ахборот-тушунтиришларни ўтказиш;

- Оптимал маркетинг стратегияси, жумладан тегишли маркетинг инструментлари ва услублари юзасидан ҳамда маркетинг материалларини (флайерлар, буклетлар, баннерлар, меморандумлар, фото-видео роликлар ва бошқалар) тайёрлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

- “Халқ IPO”сида иштирок этиш учун белгиланган корхоналарни савдога чиқариш бўйича аниқ мезонлари ишлаб чиқиш, бунда «Халқ IPO» ва тижорий тартибдаги савдоларни синхронлаштириш бўйича ёндашувларни такомиллаштириш, янгилаш ва ишлаб чиқиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-102-сон қарори доирасида “Халқ IPO”си элементлари билан корхоналарни IPO/SPO ўтказишнинг келгуси босқичлари бўйича чора-тадбирлар ва уларнинг ҳужжатларини (зарурата кўра) шакллантириш;

- Жойлаштириладиган акция пакетлари миқдорини аниқлаш ва корхонанинг ҳолати, мақроиқтисодий вазияти, бозор коньюктураси (жумладан, акциялардан кутилаётган даромад башоротлари), халқаро тажриба ва бошқаларни инобатга олиб корхона акцияларини жойлаштириш бошқа саволларни асослантириш учун ҳисоб-китобларни ҳамда таҳлилларни ўтказиш;

- Фонд биржаси, “E-auksion” ва жалб қилинган давлат органларининг вакиллари билан ҳамкорлик қилиш (заруратга кўра);

- Давактив агентлиги раҳбарияти ва/ёки Фонд биржаси, “E-auksion” ва бошқа манфаатдор томонларнинг вакиллари билан учрашувлар (заруратга кўра) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-102-сон қарорининг рўйхатидаги корхоналар ва Давактив агентлиги ходимлари учун ўқув семинарлар ташкил этиш, шунингдек Давактив агентлиги томонидан ташкил этиладиган Road-Show тадбирларида иштирок этиш;

- Битимнинг молиявий ва тижорий жиҳатлари бўйича маслаҳат бериш (масалан, эмиссиянинг проспекти, маректинг ҳужжатларига шарҳлар);

- Лойиҳа (заруратга кўра, акцияларни олди-сотди шартномаси, унинг ҳужжталри)ни, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ва уни келишишни ҳуқуқий, тижорат ва молиявий жиҳатлари бўйича маслаҳатлар бериш;

- Давактив агентлиги қарашини шакллантириш учун компанияларда IPO ўтказиш доирасида шўъба ташкилотлари томонидан жалб қилинган бошқа консультантлар томонидан тайёрланган материаллар бўйича маслаҳатлар бериш.

Белгиланган ишлар ҳажми Келишув/Шартнома ва Буюртмачи ва Пудратчи ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи бошқа ҳужжатларни тайёрлаш жараёнида, жумладан Буюртмачи томонидан жойлаштиришнинг муайян усулини танлашни ҳисобга олган ҳолда белгиланиши мумкин.

Акция пакетлари «битта акция — битта лот» тамойили асосида халқ IPOсини ўтказиш тартибида оммавий савдолар орқали сотиладиган 40 та корхоналар рўйхати 

Т/р

Номи

Ҳудуд

Сотиладиган акциялар

фоиз

дона

1.

«Навоий КМК» АЖ

Навоий вилояти

2,0

300 000 000

2.

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ

Тошкент вилояти

2,0

12 300 297

3.

«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ

Тошкент вилояти

2,0

9 330 978

4.

«UZBAT» АЖ

Тошкент шаҳри

2,6

641 747

5.

«Ўзбектелеком» АЖ

Тошкент шаҳри

2,0

5 746 211

6.

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ

Тошкент шаҳри

2,0

4 878 435 656

7.

«Асакабанк» АТБ

Тошкент шаҳри

2,0

842 745 407

8.

АТ «Халқ банки»

Тошкент шаҳри

2,0

148 667 596

9.

«Қишлоққурилишбанк» АТБ

Тошкент шаҳри

2,0

311 141 316

10.

«Алоқабанк» АТБ

Тошкент шаҳри

2,0

223 319 146

11.

«Туронбанк» АТБ

Тошкент шаҳри

2,0

17 460 499

12.

«Микрокредитбанк» АТБ

Тошкент шаҳри

2,0

66 429 463

13.

«Ипак йўли» АТБ

Тошкент шаҳри

0,0003

192 888

14.

«Трастбанк» АТБ

Тошкент шаҳри

0,001

598

15.

«Гарантбанк» АТБ

Тошкент шаҳри

0,01

294 396

16.

«Ўзбекинвест» ЭИСК АЖ

Тошкент шаҳри

7,33

20 686 463

17.

«Алском» АЖ

Тошкент шаҳри

3,9

1 137 311

18.

«Ўзагросуғурта» АЖ*

Тошкент шаҳри

2,0

664 617

19.

«O‘ztemiryo‘lkonteyner» АЖ

Тошкент шаҳри

4,0

134 651

20.

«Дори-дармон» АЖ

Тошкент шаҳри

20,0

4 014 400

21.

«Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси» АЖ*

Тошкент шаҳри

2,0

1 499 168

22.

«Ўзбекгеофизика» АЖ

Тошкент шаҳри

2,0

23 240 292

23.

«Қурилишмашлизинг» АЖ

Тошкент шаҳри

22,5

3 825 000

24.

«Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ

Тошкент шаҳри

5,7

671 238

25.

«Тошуйжойлити» АЖ

Тошкент шаҳри

10,5

482 084

26.

«Ташгипрогор» АЖ

Тошкент шаҳри

15,8

85 673

27.

«Боштранслойиҳа» АЖ

Тошкент шаҳри

6,1

271 556

28.

«Андижон биокимё заводи» АЖ

Андижон вилояти

20,0

2 541 782

29.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

Тошкент шаҳри

2,0

849 738 934

30.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

Тошкент шаҳри

2,0

529 261 741

31.

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ

Тошкент шаҳри

2,0

3 993 422

32.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ

Тошкент шаҳри

2,0

1 040 462 222

33.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

Тошкент шаҳри

2,0

1 693 616 290

34.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

Тошкент шаҳри

2,0

146 221 337

35.

«Минора қурилиш экспедицияси» АЖ

Қашқадарё вилояти

11,1

3 588 800

36.

«Жанубсаноатмонтаж» АЖ

Навоий вилояти

20,7

337 653

37.

«Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари» АЖ

Фарғона вилояти

10,3

33 424 896

38.

«Кўприкқурилиш» УК**

Тошкент шаҳри

2,0

-

39.

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» ДУК**

Тошкент шаҳри

10,0

-

40.

«Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси» ДУК**

Тошкент шаҳри

10,0

-

 Изоҳ: Акциялар сони ўзгарган тақдирда сотув ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
* давлат улуши устун мавқега эга бўлган хўжалик жамияти улуши сотилади;
** акциядорлик жамияти сифатида қайта ташкил этилгандан сўнг акциялар савдога чиқарилади.

3036 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech