Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Август 2022

“UzAuto TRAILER” МЧЖни УСТАВ КАПИТАЛИДАГИ ДАВЛАТ УЛУШИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИ БОШЛАНГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – “Давактив агентлиги” ёки “Сотувчи”) тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ,, UzAuto TRAILER” МЧЖни 
(keyingi o‘rinlarda - Аktiv) устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини рақобатга асосланган сотув жараёни орқали сотишини эълон қилади (кейинги ўринларда – “Битим”).

Mosaic Financial компанияси (кейинги ўринларда – маслаҳатчи) ушбу Битим бўйича Давактив агентлигининг хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

Компания тўғрисида қисқача маълумот:

  • Корхонанинг лойиҳавий қуввати 3 000 донагача: 2 000 дона ярим тиркама ва 1 000 дона осма техника, Ўзбекистон Республикаси хўжалигининг турли тармоғини таъминлаш учун кенг қамровли автомобил техникаларини, шу жумладан самосвал кузови, ярим тиркамалар, контейнер ташувчилар, тентли кузовлар, изотермик ярим тиркамалар ва фургонлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилган.
  • Ҳодимлар сони 420 кишини ташкил қилади.
  • Маҳсулот:
    • кузовлар: самосвал,изотермик,тентли ва тўлиқ металл;
    • ярим тиркама ва тиркамалар: самосвал, изотермик, тентли;
    • контейнер ташувчилар ва бошқа махсус техника;
    • қишлоқ хўжалик техникаси (трактор тиркамалари, преслаш машиналари, ҳаракатланувчи ёқилғи қуйиш шахобчалари бекатлари).
  • Ишлаб чиқариш корхонаси Самарқанд вилоятида жойлашган.

Асосий молиявий кўрсаткичлар

  1. Устав фонди: 158,6 млрд.сўм
  2. 2021 йил бўйича:
  • фойда: 626,2 млрд.сўм;
  • соф фойда: 53 млрд. сўм.

Битимни амалга ошириш жараёни:

Сотиш жараёни барча манфаатдор томонлар учун очиқ бўлган рақобат тамойилларига асосланган хусусийлаштириш механизми орқали амалга оширилади.

Иштирокчилардан қуйидаги маълумотлар билан сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризаларини (Express of interest) тақдим этишлари сўралади:

  1. Иштирокчи тўғрисида қисқача маълумот (шу жумладан, СТИР ва фаолият тури).
  2. Иштирокчи устав капиталида 5 фоиздан ортиқ улуши мавжуд акциядорлар/ таъсисчилар (эгалик улуши кўрсатилган ҳолда) ва якуний бенефициарлар тўғрисида маълумотлар.
  3. Молиявий ҳисобот (охирги 3 йилги фаолияти бўйича).

Қизиқиш билдириш тўғрисидаги ариза Иштирокчининг хоҳишига кўра рус, ўзбек ёки инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин.

Талабгорлар қизиқиш билдириши тўғрисидаги аризани 2022 йил 21 сентябрь 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар қуйидаги электрон почта манзилларига юборишлари лозим: 

iskandar.bakhromov@mosaic-financial.com

Қабул қилинган аризалар қуйидаги мезонлар бўйича сараланади:

  • давлат улушини сотиб олиш учун тўловга қобилиятлилиги;
  • хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини таъқиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги;
  • Ўзбекистон Республикасининг 660-II-сонли “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши;
  • Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки) санкциялари рўйхатига киритилмаган бўлиши лозим.  Шу билан бирга, ариза топширилган санада талабгорлар санкцияланган шахс/(лар) ёки юқорида айтиб ўтилган санкция органлари томонидан ҳар қандай иш ёки тергов объекти/(лар) бўлмаслиги керак. Шунингдек, талабгорлар (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири юқорида айтиб ўтилган муассасалар ва давлатларнинг санкциялар режимига зид бўлган ҳар қандай фаолиятга (тўғридан-тўғри ёки бирон бир шўба корхонаси орқали) жалб этилмаган бўлишлари лозим ва Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири), шунингдек унинг тегишли шахсларидан бирортаси асосий молиялаштирувчи томонлари ёки кредиторлари санкциядаги шахслар ёки санкциядаги шахсларга тегишли бўлган ёки улар томонидан эгалик ва назорат қилинадиган банклар ёки молия институтлари бўлмаслиги лозим.

Сотиш жараёнининг келгусидаги кетма-кетлиги ва талаблари қизиқиш билдирган Талабгорларга қўшимча равишда хабар қилинади.

Кейинги босқичга ўтган потенциал инвесторлар билан Ахборотни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA) имзоланади ва Актив фаолияти тўғрисидаги умумий маълумотлар сақланадиган виртуал маълумотлар хонасига (VDR) кириш имконияти таъминланади.

Қўшимча маълумотлар учун Маслаҳатчи вакилига мурожаат қилишингиз мумкин:

Искандар Бахромов

Эл.почта: iskandar.bakhromov@mosaic-financial.com

 Аризалар ва илова қилинган маълумотларни кўриб чиқиш натижалари асосида Иштирокчилар кейинги босқичлар тўғрисида Маслаҳатчи томонидан хабардор қилинади.

Ариза топшириш жараёни барча Иштирокчилар учун очиқ.

 

Дисклеймер

Давактив агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давактив агентлиги, Mosaic Financial ва Компанияни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давактив агентлиги ва Mosaic Financial ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай ҳолатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) турли хил манфаатдор шахслар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Давактив агентлиги, Компания ва Mosaic Financial томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(iii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш; ва/ёки

(iv) исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

3574 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech