Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Июнь 2023

“Халқ IPO”сини ўтказиш доирасида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкиллаштириш бўйича етакчи PR-консалтинг компаниясини жалб қилиш тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Давактив агентлиги/Буюртмачи) тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ “битта акция – битта лот” тамойили асосида “Халқ IPO”си дастури доирасида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкиллаштириш (ахборот билан таъминлаш, PR ва реклама) бўйича PR-консалтинг компанияси (кейинги ўринларда – PR-консультант)ни жалб қилиш юзасидан танлов эълон қилади.

“Халқ IPO”си дастури доирасидаги PR-консультант ўзига юклатилган вазифаларни Буюртмачи ва у томонидан жалб этиладиган Cтратегик консультант, андеррайтер ҳамда бошқа тегишли томонлар билан ҳамкорликда амалга оширади.

Барча қизиқиш билдирган талабгорлардан қуйида келтирилган Таклиф тақдим этиш учун сўровнома (RfP)га асосан ўз таклифларини 2023 йил 7 июль куни соат 18:00 (Тошкент вақти билан)га қадар қуйидаги ахборот каналлари орқали тақдим этишларини сўраймиз.

Абдужамбулов Илёсбек — Давактив агентлигининг Ахборот хизмати бўлими раҳбари;

Телефон: +998-71-259-22-50;

E-mail: tender@davaktiv.uz.

Қўшма тижорат таклиф тақдим этилган тақдирда, жалб қилинган шерик консультант ишларини мувофиқлаштирувчи ва масъулиятни ўз зиммасига олувчи Бош консультантни кўрсатиш керак.

Дисклеймер

Мазкур сўровнома тижорат таклифини тақдим этиш мажбурияти ҳисобланмайди ва Буюртмачига таклифни қабул қилиш ёки шартнома тузиш мажбуриятини юкламайди. Шунга кўра, таклифлар учун ушбу сўровномани эълон қилиш ва/ёки у билан боғлиқ аризаларни олиш, бир ёки бир нечта иштирокчилар билан музокаралар ва муҳокамалар орқали шартнома тузишни назарда тутмайди.

Ушбу ҳужжатда келтирилган материаллар ва маълумотлар жараённинг фақат энг муҳим томонлари ва дастлабки хулосаси, шунингдек “Халқ IPO”си дастури доирасида ахборот-тушунтириш ўтказиш ва ташкиллаштириш бўйича PR-консультантдан кутилаётган умумий ишлар ҳажми сифатида хизмат қилишига мўлжалланган.

Танлов иштирокчилари танлов жараёни билан боғлиқ ҳолда Буюуртмачи учун дастлабки тақдимотлар ва таклифларни тайёрлашнинг ягона чекланган мақсадидан ташқари, ҳеч нарсага таянолмайдилар ва ишонмасликлари шарт.

 

“Халқ IPO”си дастури доирасида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкиллаштириш (ахборот билан таъминлаш , PR ва реклама) бўйича етакчи PR-консалтинг компаниясини жалб қилиш бўйича Таклиф тақдим этиш учун сўровнома (RfP)

Кириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-102-сон қарорига мувофиқ, қуйидаги иловадаги 40 та давлат корхоналари (кейинги ўринларда – Активлар)даги белгиланган улушларни “битта акция – битта лот” тамойили асосида “Халқ IPO”сини ўтказиш белгиланган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Халқ IPO”си дастури доирасида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкиллаштириш (ахборот билан таъминлаш, PR ва реклама) учун етакчи PR-консалтинг компаниясини жалб қилишда энг мақбул таклифлар асосида танлов ўтказишни режалаштирган.

Мазкур Таклиф тақдим этиш учун сўровнома RfP (кейинги ўринларда – Сўровнома) PR-консультантга қўйиладиган талабларни ва унинг таклифларини баҳолаш структурасини, шунингдек ушбу дастур доирасида PR-консультант томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмини ва уни олиб бориш тартибини таснифлайди. Барча соҳада хизмат кўрсатувчи PR-консалтинг компаниялари консорциум ёки қўшма таклиф тақдим қилган ҳолда иштирок этишлари мумкин.

PR-консалтинг компаниялардан кутилаётган таклифлар тузилмаси ва уларга қўйиладиган талаблар

Таклиф рус/инглиз ёки ўзбек тилида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳолда тайёрланиши лозим:

  • Лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун таклифий ҳаракатларнинг батафсил тавсифлаш билан ишлар ҳажми бўйича таклиф. PR-консалтинг компаниясининг тавсиялари ва таклифларига Буюртмачи Стратегик консультант томонидан қисқа вақт ичида тегишли жавоб бериш шарти билан, хусусийлаштириш жараённинг давомийлиги бўйича хулосаси (10 баллгача);
  • Хизмат хақи тўғрисида маълумот: Солиқлар (ҚҚС)ни ҳисобга олган ҳолда тўғридан-тўғри харажатлар ва вужудга келиши мумкин бўлган қўшимча операцион харажатларни инобатга олган ҳолда қатъий белгиланган миқдор (60 баллгача);
  • Шу тоифадаги лойиҳалар бўйича иш тажрибаси тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, PR-консалтинг компаниянинг 2018 йил 1 январь кунидан бошлаб ҳозирги даврга қадар шарқий Европа, Осиё ва МДҲ минтақасидаги мандатлар тўғрисида маълумотлари (15 баллгача);
  • Лойиҳани бошқариш ва ишларни ташкиллаштириш бўйича таклиф. Мазкур лойиҳага жалб қилинган жамоа тўғрисидаги маълумот, алоҳида шахсларнинг исмлари ва улар тўғрисидаги иш тажрибаси, фаолият муддати, PR ҳамда компанияларда IPO ўтказишдаги PR тажрибаси тўғрисидаги маълумотлар (15 баллгача).
  • Қўйилган вазифаларни бажариш учун етарли салоҳият ва ваколатга эгалиги, шунингдек, инсон, вақт ва моддий ресурсларнинг мавжудлиги тўғрисида ёзма ариза.
  • Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисида маълумот. PR-консалтинг компанияси ушбу лойиҳага жалб қилинган тақдирда зиддиятлар олиб келиши мумкин бўлган ҳолларда салоҳиятга эга эканлигини кўрсатиш тўғрисида маълумот.

Қуйидаги талабларга жавоб бермайдиган аризачилар, Буюртмачи ва Стратегик маслаҳатчи томонидан кўриб чиқилмайди.

Танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар

Иштирокчилар танловда ўзлари ёки консорциум (консорциум номидан битта юридик шахс) шаклида иштирок этишлари мумкин. Иштирокчилар санкциялар рўйхатига киритилган шахслар ва шу турдаги шахслар билан боғлиқ бўлмаслиги шарт. Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари иштирокчилар бўлиши мумкин. Норезидент иштирокчилар ўз таклифларини бизнес оммавий ахборот воситаларида тажрибага эга бўлган маҳаллий компания билан консорциумда тақдим этишлари керак.

Маркетинг кампаниясида иштирок этиш учун қуйидаги мезонларга жавоб берадиган PR-консалтинг компания талаб қилинади:

  • Бизнес медиа соҳасида 5 йилдан ортиқ тажрибага эга журналистлар жамоаси.
  • Ижтимоий ва меҳнат мавзуларига ихтисослашган виртуал ресурсда материалларни жойлаштириш учун платформасининг мавжудлиги.
  • 40 мингдан ортиқ обуначиларига ҳамда халқаро ва маҳаллий ижтимоий тармоқларда фаол саҳифаларига эга шарҳловчилар билан ҳамкорлик.
  • Ўзбек бизнес мавзуларига ихтисослашган халқаро ижтимоий тармоқда фаол 5 мингдан ортиқ обуначиларига эга бўлган гуруҳининг мавжудлиги.
  • 3 йилдан ортиқ реклама модуллари ва матнли графикаларни ишлаб чиқиш тажрибасига эга дизайн мутахассиси.
  • Барча жамоа аъзоларининг ўзбек тилини профессионал даражада билиши.

Хизмат кўрсатиш муддатлари ва рағбатлантириш структураси

Хизматларни тақдим этиш муддатлари шартнома имзоланган вақтдан бошлаб биринчи Актив “Халқ IPO”сига чиққунга қадар, шартномани кейинги “Халқ IPO”лари учун узайтириш имконияти билан амал қилади.

Биринчи босқич: келгуси “Халқ IPO”си учун маркетинг инфратузилмасини ташкил этиш, аҳоли билан дастлабки ахборот етказиш ва тушунтириш  йўналишидаги маркетинг тадбирларини (онлайн ва офлайн) ўтказиш, шунингдек, «Халқ IPO»си рўйхатидаги (компанияларнинг “Халқ IPO”си чиқиши кетма-кетлиги тартибида устуворлиги) компанияларни қамраб олиш учун коммуникация аудити ва маркетинг дастурларини ишлаб чиқиш. Дастлабки муддатлар: 2-4 ой.

Иккинчи босқич: кейинги «Халқ IPO»си учун аниқланган Актив/Активларга эътибор қаратган ҳолда фаол PR кампаниялар ва маркетинг дастурларини ўтказиш (шу жумладан RoadShow тақдимотларини ишлаб чиқиш ва бошқа келгуси тадбирлар). Ушбу ишларнинг амалга ошириш доирасида, Актив/Активлар IPOсида иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш жараёни якунигача PR-консультант хизматлари учун ойлик тўлов назарда тутилади. Дастлабки муддатлар: 2-3 ой.

Ишлар ҳажми

“Халқ IPO”си дастури доирасида тарғибот-ташвиқот ишлари Буюртмачи, стратегик консултант, андеррайтер ва бошқа тегишли томонлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Ишлар ҳажмига муваффақиятли “Халқ IPO” дастури доирасида ахборот-тушунтириш ўтказиш ва ташкиллаштириш учун зарур бўлган хизматларнинг умумий тўпламини кўрсатишни назарда тутади. Ишлар ҳажмига қуйидагиларни ўз ичига олади:

1. Маркетинг каналларни таҳлили ва тавсияси.

  • “Халқ IPO”си дастури учун бренд букини яратиш;
  • Ўзбекистон бозорида мавжуд маркетинг каналларининг самарадорлигини таҳлил қилиш. Таҳлил кўриш статистикаси, аудитория қамрови, рейтинглар, мақсадли аудитория, рақобат муҳити ва иш фаолиятини баҳолашга тегишли бошқа омилларни ўз ичига олиши лозим, лекин булар билан чекланмайди.
  • Ўзбекистон аҳолисини, жумладан, телевидение (давлат ва хусусий каналлар), радио, интернет, ижтимоий тармоқлар, машҳур блоггерлар ва фикр етакчиларини (рассомлар, қўшиқчилар) қамраб олишни юқори даражага ошириш учун турли маркетинг каналларидан фойдаланиш, хусусан, (артистлар, телеграм каналлари, экспертлар ва бошқалар), call-марказ ва СМС-хабарлар, конференциялар/форумлар ўтказиш, экспертлар иштирокида жонли эфирлар, банк иловалари ва тўлов тизимларида қалқиб чиқувчи (pop-up) хабарлар, жисмоний кўринишидаги реклама, брошюралар, баннерлар, варақалар, банк иловалари маркетингида иштирок этиш, тўлов тизимлари ва бошқалар юзасидан тавсиялар.
  • Бозор таҳлили, шунингдек, ахборот майдонини таҳлил қилиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир потенциал эмитент учун тактик алоқа режаларини ҳисобга олган ҳолда умумий ахборот-тушунтириш кампаниясини амалга ошириш учун Буюртмачи билан маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш.
  • Маркетинг стратегиясини амалга ошириш натижаларини баҳолаш учун асосий самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) аниқлаш.

2. Ҳар бир активнинг ахборот аудитини ўтказишда Стратегик консультантга ёрдам бериш.

Потенциал эмитентларнинг ҳар бири учун ахборот аудитини ўтказиш: жорий ахборот майдонини таҳлил қилиш, потенциал савдо билан боғлиқ ҳолда ахборот таъминлашга тайёрликни баҳолаш, зарур ички тартиб-қоидалар ва ҳужжатларни тайёрлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

3. Ички тренинг тадбирларини ўтказиш.

Эмитент компанияларнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлимлари учун молиявий коммуникациялар бўйича тренинглар тайёрлаш ва ўтказиш, лойиҳанинг асосий маърузачилари учун оммавий ахборот воситалари билан ишлаш ва нотиқлик техникаси бўйича амалий машғулотлар ўтказиш.

4. “Халқ IPO” расмий сайтини яратиш, тўлдириш ва юритиш.

Сайтни яратиш, тўлдириш ва унинг тўлиқ функционаллигини ва ишлашини таъминлаш.

Веб-сайтни модернизация қилиш ва сақлашга қўйиладиган талаблар:

    4.1. Функционал талаблар:

  • Қидирув тизимларида оптималлаштириш (google, yandex);
  • WYSIWYG тамойили бўйича CMS ишлаш;
  • “Халқ IPO” дастурининг эмитент-компаниялари акцияларининг реал вақт режимида котировкаларини трансляция қилувчи ўрнатилган биржа информаторлари;
  • RЅЅ-тарқатишга обуна бўлиш имконияти;
  • “Google Analytics” статистик йиғиш бўйича хизматларни жорий қилиш;
  • Сайтни қидириш;
  • Сайт харитаси;
  • Матнли тушунтиришлар ёки навигация пиктограммалари учун маслаҳатлар;
  • Берилган мавзу бўйича калит сўзлар (теглар) ва ўхшаш материалларга ҳаволалар мавжудлиги;
  • Фото-галерея мавжудлиги;
  • Видео галерея мавжудлиги;
  • Тил версиялари: ўзбек, рус, инглиз;
  • Ҳамкорлар ва давлат дастурлари веб-сайтларига ҳаволалар (баннерлар);
  • Виртуал ёрдамчи-маслаҳатчи;
  • Ижтимоий тармоқлар билан интеграция (Twitter, Facebook, Instagram, Telegram);
  • FAQ — қўп бериладиган саволлар;
  • Барча оммабоп браузерлар билан мос келиши (Firefox; Internet Explorer; Google Chrome; Opera; Safari).

    4.2. Эргономика ва дизайн:

Ахборот портали тавфсилотлар билан ортиқча юкланмаган, содда, тушунарли интерфейсда амалга оширилиши лозим. Интерфейснинг соддалиги сақланиши керак, қулай фойдаланишнинг барча тамойилларига риоя қилиш муҳим. Агар фойдаланувчи ҳаракатларида хатолик юз берган бўлса, хато сабаблари тўғрисида аниқ баёнот билан хабар кўрсатилиши керак (фойдаланувчида ҳам, администратор қисмида ҳам). Узоқ муддатли операцияларни бажаришда жараённинг динамикасини кўрсатиш керак.

Администратор қисмига кириш: турли роллар ва рухсатларга эга фойдаланувчиларни яратиш имконияти мавжуд бўлиши лозим.

    4.3. Техник ёрдам

  • Веб-сайтнинг дастурий таъминоти ва ускуналари ишламай қолганда маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ захира ишлари. Даврийлиги: ҳафталик.
  • Веб-сайтни тиклаш: операцион маълумотларнинг қисман ёки тўлиқ йўқолишига олиб келган техник ва дастурий таъминотдаги носозликлар, вирус ҳужумлари, шунингдек, Буюртмачининг илтимосига биноан веб-сайтни тиклаш бўйича ишлар. Даврийлиги: заруратга кўра.
  • Ҳолатни назорати: веб-сайтнинг соғлиғини кузатиш ва ҳозирги ҳолатини ташхислаш билан боғлиқ иш. Даврийлиги: ҳар куни.
  • Сервер ускунасини, веб-сайт дастурий таъминотини созлаш ва конфуграциялаш: Веб-сайтни сақлаш учун ишлатиладиган сервер тизимини ва махсус дастурий таъминотни созлаш ва конфуграциялаш. Даврийлиги: заруратга кўра.
  • Веб-сайт бўлимларига кириш ҳуқуқларини бошқариш, маълумотлар ва тизим маълумотлар базасининг яхлитлигини назорат қилиш ва таъминлаш. Даврийлиги: заруратга кўра.
  • Ишлаш талабларини таҳлил қилиш ва аниқлаш, иш фаолиятини яхшилаш. Хост-сервер юкини таҳлил қилиш. Хост-сервер аппаратида юк тақсимотини оптималлаштириш. Даврийлиги: ойлик.
  • Структурани ўзгартириш: веб-сайт тузилишига, унинг алоҳида тоифалари, бўлимлари ва таркибий бўлимларига зарур ўзгартиришлар киритиш учун веб-сайтни қайта қуриш билан боғлиқ ишлар. Веб-сайт тоифаларини олиб ташлаш ва/ёки қўшиш, уларни менюларга улаш, веб-сайтни қайта қуриш. Фойдаланувчи интерфейси функционаллигини оптималлаштириш ва такомиллаштириш. Даврийлиги: заруратга кўра.
  • Дастурий таъминотдаги хатоларни тузатиш: сайт ишлашидаги дастурий хатоларни кузатиш ва бартараф этиш, веб-сайтнинг функционал модулларини нотўғри кўрсатиш ёки ишлаши билан боғлиқ ишлар. Даврийлиги: заруратга кўра.

    4.4. Хавфсизлик талаблари

Веб-сайт хавфсизлигини таъминлаш, маълумотларни рухсатсиз ўчириш, таҳрир қилиш, шунингдек, веб-сайт тузилмаси ва унинг саҳифалари тармоғини ҳимоя қилиш, тизимида таҳдидлар ва компьютер вируслари кириб келишининг олдини олиш учун потенциал етказиб берувчи веб-сайтнинг хавфсизлик ҳолатини мониторинг қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш мажбуриятини олади.

Веб-сайтни заҳирадан тиклаш имкониятига эга бўлиш учун ҳафтада бир марта мунтазам равишда веб-сайтнинг захира нусхасини яратиш лозим. Хакерлик ҳужумлари фаоллиги ошган тақдирда, маълумотни максимал даражада сақлаш учун лозим даражадаги чораларни кўриш.

    4.5. Техник қўллаб-қувватлаш

Етказиб берувчи/Ижрочи ахборот портали узлуксиз фойдаланишга топширилгандан кейин 12 ой ичида кафолатли ёрдам кўрсатиши шарт. Кафолатни қўллаб-қувватлаш сайтнинг ишлашида аниқланган хатоларни тезда тузатишни ва ёрдамчи ходимларга маслаҳат беришни таъминлаши керак. Агар керак бўлса, Ижрочи Буюртмачига унинг илтимосига биноан мутахассисларнинг келишини таъминлаши шарт.

    4.6. Тўлдириш ва таҳрирлаш

Етказиб берувчи/ Ижрочи шартнома муддати давомида Буюртмачи билан келишилган медиа-режага мувофиқ сайтнинг модерацияси ва мазмунини таъминлаши шарт.

5. CММ фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

Маркетинг стратегиясида тасдиқланган ижтимоий тармоқларда “Халқ IPO”сининг расмий аккаунтларини яратиш ва созлаш, шунингдек уларни модерациялаш ва фаол контентни тўлдириш.

Facebook.com, Twitter.com, YouTube, VK, Instagram, Telegram ижтимоий тармоқларида Дастурнинг расмий аккаунтларини юритиш Интернет фойдаланувчилари ва “Халқ IPO” расмий сайти ўртасида доимий ўзаро алоқани таъминлаб бориш ҳисобланади:

  • ҳар ойда камида 30 та ахборотни, шу жумладан “Халқ IPO”си дастурининг расмий веб-сайтида ва бошқа интернет порталларида жойлаштирилган “Халқ IPO” дастури бўйича ахборотларга гиперҳаволалар кўрсатилган қисқа шархлар (lead) чоп этиш. Facebook, Twitter, Instagram, Telegramда “Халқ IPO” дастурини амалга ошириш юзасидан фойдаланувчиларнинг саволларига жавоблар;
  • Facebook, VK, Twitter, Instagram, Telegram ижтимоий тармоқларининг машҳур гуруҳлари ва блогларида шарҳлар билан ишлаш (тасдиқланган рўйхатга мувофиқ, ойига камида 30 та шарҳ);
  • Дастурнинг YouTube аккаунтида профиль видеосини тайёрлаш ва жойлаштириш (Буюртмачи билан келишилган ҳолда ҳар ойда камида 1 та видео, материаллар PR-консультант томонидан тайёрланади);
  • “Халқ IPO” дастурини тарғиб қилиш ва оммалаштириш учун маркетинг стратегиясида тасдиқланган машҳур блогерлар билан ишлаш. Блогерларга қўйиладиган талаблар маркетинг стратегиясида тасдиқланиши керак.

6. Тасдиқланган маркетинг каналларида (ижтимоий тармоқлардан ташқари) ахборот материалларини жойлаштириш.

Маркетинг стратегиясида (ижтимоий тармоқлардан ташқари) тасдиқланадиган маркетинг каналлари учун Буюртмачи билан олдиндан тасдиқланган реклама баннерлари, матнлар, расмлар ва бошқа кўринишдаги материаллар, лекин улар билан чекланмаган ҳолда PR материалларини аудитория хусусиятига кўра ўзбек ва рус тилларида тайёрлаш ва жойлаштириш хизматлари.

PR-консультант Буюртмачи билан келишилган реклама материалларини жойлаштириш учун маркетинг стратегиясида тасдиқланган барча маркетинг каналлари (ижтимоий тармоқлардан ташқари) вакиллари билан музокаралар олиб бориш мажбуриятини олади.

Барча материаллар Буюртмачи билан ёзма равишда келишилади (электрон почта орқали).

7. Ахборот материалларини ўзбек сайтларида жойлаштириш.

Интернет аудиториясининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўзбек ва рус тилларида батафсил ахборот-таҳлилий мақолалар кўринишидаги PR материалларни Ўзбекистон интернет ОАВларида тайёрлаш ва жойлаштириш хизматлари (таҳлилий шарҳлар, янгиликларга оид мақолалар, Буюртмачининг вакиллари ва экспертлари билан суҳбатлар, Буюртмачи фаолиятига оид материаллар).

PR мақолаларини жойлаштириш учун Интернет-медиа рўйхатини ишлаб чиқилиши ва маркетинг стратегиясида тасдиқланиши лозим.

Барча материаллар Буюртмачи билан ёзма равишда келишилади (электрон почта орқали).

8. Антитроллинг (салбий материаллар ва шарҳларга қарши тезкор жавоб) ва натижаларни мониторинг қилиш.

Халқаро ва маҳаллий ахборот-таҳлилий платформаларда, жумладан, янгиликлар ленталарида, блогларда, форумларда, ижтимоий тармоқларда ва бошқа платформаларда эълон қилинган салбий материаллар ва шарҳларни мониторингини олиб бориш ва тезкор жавоб берилишини таъминлаш.

Ҳар ойда маркетинг стратегиясида тасдиқланган кўламдаги шарҳларни “Халқ IPO” дастури муҳокамаларида ва бошқа веб-ресурсларда жойлаштириш.

9. Ўқув дастурларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш ва жойлаштирилган активлар раҳбарияти билан суҳбатлар ва интервьюлар ташкиллаштириш.

Кенг аудитория учун трейдерлар, брокерлар, молиявий таҳлилчилар, инвесторлар ва бозорнинг бошқа профессионал иштирокчилари иштирокида онлайн семинарлар, вебинарлар ва ҳоказоларни (кейинги ўринларда тадбир деб юритилади) ўз ичига олган ўқув дастурларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Амалга ошириш Буюртмачи билан ёзма равишда (электрон почта орқали) келишилган ҳолда, нопрофессионал аудиторияни инобатга олган ҳолда, иштирокчилар учун тадбир дастурини, ахборот ва маълумотномаларни қулай ва осон фойдалана олинадиган шаклда ишлаб чиқишни ўз ичига олади.

Семинарларнинг умумий давомийлиги: камида 30 дақиқа.

Маърузачига қўйиладиган талаблар: “Халқ IPO”сининг PR кампаниясини ишлаб чиқиш ва/ёки амалга оширишда иштирок этувчи шахслар, Буюртмачи ва/ёки эмитент компания вакиллари, молиявий маслаҳатчилар, фонд бозори вакиллари (экспертлар), инвесторлар, таҳлилчилар ва бошқалар эксперт сифатида жалб қилинади.

“Халқ IPO”сининг PR кампанияси доирасида жойлаштириладиган активлар раҳбарияти билан суҳбатлар ва интервьюлар ташкил этиш. PR-консультант вазифаларига интервьюни режалаштириш, шу жумладан актив вакиллари билан алоқа ўрнатиш, график ва учрашув жойини келишиш, саволларни тайёрлаш ва келишиш, зарур техник ёрдам кўрсатиш ва журналистлар ёки жараённинг бошқа иштирокчилари билан мувофиқлаштириш киради.

Семинарлар ва суҳбатлар тили: ўзбек ва/ёки рус.

10. Ижтимоий тармоқларда контекстли реклама.

Ижтимоий тармоқларда контекстли реклама (Facebook, VK, Instagram, Telegramда ёки маркетинг стратегиясида тасдиқланган бошқа ижтимоий тармоқлар).

11. Маркетинг кампаниясининг бир қисми сифатида нуфузли жамоатчилик фикри етакчиларини жалб қилиш.

PR-консультант тасдиқланган маркетинг стратегиясида фикр етакчилари (хонандалар, блоггерлар, экспертлар ва санъаткорлар) билан ўз платформаларида (жумладан, ижтимоий тармоқлар, блоглар, веб-сайтларда) реклама, қўшма тадбирлар, ҳамкорликнинг турли усуллари бўйича интервью ва нашрларда жойлаштирилган активлар тўғрисидаги нутқлар ёки эслатмалар юзасидан тадбирлар ўтказиш бўйича келишувга кўра ишлаши лозим.

PR-консультант олдиндаги “Халқ IPO”си дастури ва унинг афзалликлари тўғрисидаги маълумотларни кенг аудиторияга самарали равишда етказадиган контент яратиш учун жамоатчилик фикри етакчилари билан яқин ҳамкорликда ишлаши шарт. Ушбу контент Буюртмачи билан келишилган ҳамда жамоатчилик ва жамоатчилик фикр етакчилари қоидалари ва қадриятларига мос келадиган бўлиши шарт.

12. Ҳудудларда “Road Show” тақдимотларини ўтказиш.

  • “Road Show” вақтида таъкидланадиган активларнинг асосий хабарлари ва афзалликларини аниқлашда ёрдам бериш. Активларни бошқариш бўйича ахборот стратегиясини ишлаб чиқиш, мақсадли аудиторияни аниқлаш ва максимал таъсирга эришиш учун тегишли методларни ишлаб чиқиш.
  • “Road Show”давомида фойдаланиладиган тақдимотни ишлаб чиқишда ёрдам бериш. Тақдимотга киритиш учун асосий далилларни, имтиёзларни ва молиявий кўрсаткичларни таъкидлаш учун эмитент компаниясининг жамоаси ва Стратегик консультант билан ишлаш ҳамда жозибали ва ахборот берувчи графикалар, диаграммалар ва бошқа визуал тасвирларни яратишга ёрдам бериш.
  • “Road Show”ни оммавий ахборот воситаларида ёритишни таъминлаш учун журналистлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан алоқа ўрнатиш ва уни қўллаб-қувватлаш. Оммавий ахборот воситалари учун пресс-релизлар ва бошқа материалларни тайёрлаш, матбуот анжуманлари ёки оммавий ахборот воситалари учун брифинглар режалаштириш, журналистларнинг тадбирлар ўтказиладиган сана ва жойи тўғрисида ўз вақтида хабардор бўлишини таъминлаш.
  • “Road Show”ни ташкил этиш ва ўтказиш, шу жумладан логистика, ўтказиш жойини танлаш, иштирокчиларни таклиф қилиш, жадвални мувофиқлаштириш ва эмитент компанияларнинг асосий вакилларининг шахсий ҳамроҳлигини амалга ошириш.
  • Эмитент компанияларнинг асосий вакилларини “Road Show”да интервью ва нутқларга тайёрлаш учун медиа-тренинг ўтказиш. Нотиқлик кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашиш, инвесторлар ва журналистларнинг саволларига жавоб бериш, эмитент компаниялар вакилларининг самарали мулоқотини таъминлаш.
  • Инвесторларнинг фикр-мулоҳазаларини ва “Road Show”га муносабатини кузатиб бориш ҳамда инвесторлар билан алоқаларни бошқаришга кўмаклашиш. Инвесторларнинг саволларига жавобларни мувофиқлаштириш, эмитент компаниялар раҳбариятига инвесторлар билан ишончли муносабатларни сақлашда ва активларнинг ижобий имиджини яратишда ёрдам бериш.

13. Аризани офлайн режимда тўлашда ариза берувчиларга бериладиган жисмоний ҳужжатни ишлаб чиқишда Стратегик консультантга кўмаклашиш.

  • “Халқ IPO”сида иштирок этиш аризани офлайн режимда тўлдирилганда ариза берувчиларга тақдим этиладиган жисмоний ҳужжатнинг мумкин бўлган вариантлари бўйича таклиф ва ғояларни тақдим этиш.
  • Ҳужжатни лойиҳалаш бўйича таклифлар бериш.
2607 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech