Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 февралдаги "Кимё саноати корхоналарини янада ислоҳ қилиш ва молиявий соғломлаштириш, юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4992-сон Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Давактив агентлиги ёки Сотувчи) "Фарғонаазот" АЖ (кейинги ўринларда – Компания ёки Фарғонаазот) устав капиталидаги 99,02 фоиз акция пакетларини хусусийлаштириш бўйича жорий йил 30 мартдаги эълонга асосан иштирок этиш учун потенциал инвесторларни (кейинги ўринларда – Талабгорлар) танлаб олиш мақсадида дастлабки саралашдан ўтказиш учун аризалар қабул қилишини эълон қилади.
Мазкур Битимга қизиқиш билдирганлар сонининг кўплиги бозорда ушбу активни сотиб олишга қизиқиш юқорилигини кўрсатди. Шунга кўра, хусусийлаштириш жараёнида юқори шаффофлик ва рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида мазкур жараёнга дастлабки саралаш босқичи киритилган.
Ушбу босқичда барча Талабгорларнинг аризалари эълон қилинган малака мезонларига мувофиқлиги бўйича баҳоланади. Мазкур саралаш босқичини муваффақиятли якунлаган Талабгорлар кейинги мажбурий таклифлар (binding offer)ни қабул қилиш босқичига ўтадилар, ушбу босқич шартлари ва муддатлари бўйича хар бир талабгор тўғридан-тўғри электрон почта орқали алоҳида хабардор қилинади.
Ушбу саралаш босқичи учун ариза топшириш жараёни барча Талабгорлар учун очиқ ва аввал қизиқиш билдирган Талабгорлар билан чекланмайди.
Аризалар 2022 йил 18 июль 18:00(Тошкент вақти билан) га қадар қабул қилинади. Мазкур саралаш босқичи учун аризани тўлдиришга қўйилган талаблар, уни тақдим этиш усули, шунингдек, Битимда иштирок этиш учун белгиланган шартлар ва мезонлар рўйхати тўғрисидаги батафсил маълумотлар илова қилинган "Дастлабки саралаш аризаси" ҳужжатида келтирилган.
Ушбу Битим бўйича Давактив агентлигининг етакчи маслаҳатчиси Deloitte халқаро компанияси ҳамда стратегик маслаҳатчи сифатида Халқаро молия корпорацияси (IFC) жалб этилган.
Компания тўғрисида қисқача маълумот
“Фарғонаазот” акциядорлик жамияти 1962 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистонда минерал азотли ўғитлар, дефолиантлар ва целлюлоза ацетатлар ишлаб чиқарувчи йирик корхоналардан бири ҳисобланади. Корхона 3 та асосий комплексга бўлинган:
- Минерал ўғитларни ишлаб чиқариш: АМ-76 кенг кўламли аммиак агрегати, концентрацияланмаган АК-72М азот кислота ва АS-72М аммиакли селитра ишлаб чиқариш, карбамид ишлаб чиқариш;
- Натрий хлор ва магний хлорат дефолиантини ишлаб чиқариш;
- Ацетат толаси ва целлюлозанинг мураккаб эфирларини ишлаб чиқариш.
Бундан ташқари, азот-фосфор ўғитлари AFO, КАS суюқ ўғити, суюлтирилган азот-калцийли ўғит, "Darmon" иссиқхона хўжаликлари учун ўғитлар, натрий нитрати, натрий бикарбонати, полиэтилен пакетлар, минерал ўғитларни контейнерлар билан таъминлаш учун полиэтилен қоплар ва бошқа цехлар мавжуд. Корхонанинг жами ишлаб чиқариш қуввати йилига 2,8 миллион тонна ўғитни ташкил қилади.
Компания молиявий натижалари юқори ижобий динамикасини намойиш этмоқда. Компаниянинг соф фойдаси 2021 йил якунига кўра 19 фоизга ошди ва 348.8 млрд. сўмни ташкил этди.
Дисклеймер
Давактив агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давактив агентлиги, Компания, Deloitte ва Компанияни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давактив агентлиги ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай ҳолатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:
(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;
(ii) турли хил манфаатдор шахслар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Агентлик, Компания ва Deloitte томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;
(iii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш; ва/ёки
(iv) исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.
Илова: Дастлабки саралаш аризаси (ЮКЛАБ ОЛИШ)