Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Март 2022

“Фарғонаазот” АЖ устав капиталидаги 99,02 фоиз акциялар пакетини хусусийлаштириш жараёнига қизиқиш билдириш бўйича таклифларни қабул қилиш муддатини узайтириш тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (Давактив агентлиги) халқаро хомашё бозорларидаги жорий вазиятни ҳисобга олган ҳолда, барча манфаатдор томонлар ва салоҳиятли инвесторларга “Фарғонаазот” АЖ устав капиталидаги 99,02 фоиз акциялар пакетини хусусийлаштириш юзасидан қизиқиш билдириш бўйича таклифларни қабул қилиш муддатини 2022 йил 22 апрель куни соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

Давактив агентлиги ушбу таклифларни қабул қилиш муддатининг узайтирилганлиги, барча салоҳиятли инвесторларга макроиқтисодий вазиятни яхшироқ баҳолашга ва жараён иштирокида малакавий тайёрланишга имконият яратишга, шунингдек сотиш жараёнларини янада шаффоф ва рақобат муҳитида ўтказишга ҳамда қўшимча салоҳиятли инвесторларни жалб қилишга қаратилган.

Аввалги чоп этилган қизиқиш билдириш бўйича таклифларни қабул қилиш тўғрисидаги эълоннинг қолган барча маълумотлари ўзгаришсиз қолмоқда.

Қўшимча маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

2245 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech