"2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси"нинг устувор йўналиши сифатида давлат иштирокидаги корхоналарга эгалик қилиш асосларини белгилаш, хусусий сектор муваффақиятли фаолият кўрсатаётган ва рақобат ривожланган соҳаларда давлат иштирокини чеклаш, давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришда тизимлилик ва “сот ёки тушунтир” тамойилларини жорий этиш орқали давлат иштирокидаги корхоналарни кескин қисқартириш ҳисобланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-123-сон қарорига мувофиқ, бир товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган, рақобат ривожланган соҳаларда фаолият юритаётган давлат муассасалари тугатилиши ёки хўжалик жамиятларига ўзгартирилган ҳолда хусусий секторга сотилиши кўрсатилган.
Унга кўра, 50 та вазирлик ва идолар тизимидаги:
- 62 та давлат иштирокидаги корхоналар давлат муассасалари сифатида қайта ташкил этилиши;
- 289 та давлат муассасалари ва 110 та давлат иштирокидаги корхоналар қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилиши белгиланди.