Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

21 Ноябрь 2023

“Биокимё” АЖнинг устав капиталидаги 51 фоиз давлат акциялар пакетини сотиш бўйича келишувга эришилди

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, “Биокимё” АЖ (кейинги ўринларда - Корхона) устав капиталидаги 51 фоиз давлат акциялар пакети хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компаниясини жалб қилган ҳолда сотилиши белгиланган. 

Шунга кўра, Abrau Capital компанияси (кейинги ўринларда – Консультант) танлов асосида хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида жалб қилинган.

Консультант томонидан хусусийлаштириш жараёни доирасида ҳам маҳаллий, ҳам халқаро даражада кенг кўламли маркетинг ишлари амалга оширилди, жумладан инвестиция тизерлари консультантнинг инвесторлар тармоғи орқали салоҳиятли инвесторларга (investor sounding) юборилди.

Натижада 3 та инвесторлардан сотиб олиш бўйича қизиқиш тўғрисидаги аризалар (Express of Interest) келиб тушди.

Талабгорлар хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини таъқиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги ҳамда Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг санкциялари рўйхатига киритилмаганлиги юзасидан ўрганилган.

Барча талабгорлар хусусийлаштириш жараёнининг кейинги босқичи – Мажбуриятга эга бўлган таклифлар (BO)ни тақдим этиш босқичига таклиф этилди. Ушбу босқичда талабгорлар билан Ахборотни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA) имзоланиб, Консультант томонидан тайёрланган Корхонанинг молиявий, солиқ, ҳуқуқий ва экологик фаолияти юзасидан комплекс таҳлил (due diligence) ҳисоботлари жойланган виртуал маълумотлар хонаси (VDR)га кириш имконияти яратилди. Шу билан бирга, барча талабгорларга Корхонанинг бошқарув органи билан учрашувлар ташкил этиш ҳамда Корхона билан танишиш имконияти яратилди.

Қайд этиш жоизки, келиб тушган таклифлар орасида энг юқори нарх таклифини билдирган, келажакда жамият фаолиятини барқарор ривожланишини таъминлай оладиган ва ишлаб чиқариш жараёнларини тўлиқ давомийлигини шакллантиришга салоҳиятли бўлган “Mega comfort business” МЧЖ, “Биокимё” АЖ устав капиталидаги 51 фоиз давлат акциялар пакетини сотиб олиш учун қўйилган талабларга тўлиқ жавоб берган ва 118,0 млрд.сўм сотиб олиш тўлови билан ғолиб деб топилган.

Шу билан бирга, Харидорнинг нарх таклифи консультант томонидан ҳисобланган Корхонанинг сотилиши мумкин бўлган индикатив нархлар оралиғида жойлашган ҳамда мустақил баҳоловчи томонидан Корхонанинг баҳоланган қийматидан юқори.

Корхонани хусусийлаштириш натижалари Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.

Маълумот учун: “Mega comfort business” МЧЖ Тошкент вилояти, Янгийўл туманида жойлашган, умумий овқатланиш ва озиқ-овқат етказиб бериш хизматларини кўрсатади. Устав капитали - 46,4 млрд.сўм.

2213 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech