Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Октябрь 2022

Бир қатор чорвачилик фермаларининг савдо жараёнлари юзасидан ахборот

Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 19 сентябрдаги эълонига мувофиқ талабгорлардан “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали электрон кўринишда таклифлар қабул қилинган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 21 октябрь куни соат 16:00да Давактив агентлигида кўриб чиқиш учун етарли таклиф шаклланган давлат активлари бўйича савдо жараёнларининг биринчи босқичидаги талабгорларнинг электрон кўринишдаги таклифлари очилади.

Ушбу жараёнга Давлат тендер комиссияси аъзолари, талабгорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади, шунингдек шахсан қатнаша олмайдиган талабгорлар учун видеоконференц алоқа воситаси орқали иштирок этиш имконияти яратилади (видеоконференц алоқа ҳаволаси).

Ишчи орган ўз ҳисоботини тайёрлаб, Давлат тендер комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим этади ва биринчи босқич якунлари бўйича маълумотлар Давактив агентлиги томонидан белгиланган тартибда эълон қилинади.

Ўз навбатида, савдоларнинг биринчи босқичида таклиф келиб тушмаганлиги сабабли савдоси ўтказилмаган чорвачилик фермалари бўйича “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали таклифларни қабул қилиш рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида 15 кун муддатга узайтирилди.

Талабгорлардан таклифларни қабул қилиш муддати узайтирилган чорвачилик фермалари 

Т/р Объект номи Жойлашган манзили Майдони Лот рақами
Ер участкаси,
га
Бино ва иншоотлар,
кв.м
I. Мулкий мажмуалар
1. “Наврўз наслчилик” МЧЖга қарашли маъмурий ва молхона бинолари Сурхондарё вилояти,
Термиз тумани,
“Айритом” МФЙ
14,8 16 246,05 3448303
2. Чорвачилик ва паррандачиликка ихтисослашган ферма биноси Хоразм вилояти,
Шовот тумани,
“Арбек” МФЙ
11,8 28 551,14 3448302
II. Давлат улуши
3. “Сардоба темир йўл аграсаноат мажмуаси” МЧЖдаги 100 фоиз давлат улуши Сирдарё вилояти,
Мирзаобод туман,
“Навбахор” МФЙ
17,70 30 296,34 3448301

 

1572 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech