Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Сентябрь 2024

“Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan Ltd” компанияси янги бош директори Фуркан Айдин билан Давактив агентлигида учрашув бўлиб ўтди

Жорий йил 25 сентябрь куни “Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan Ltd” (CCI Uzbekistan) компаниясининг янги бош директори Фуркан Айдин Ўзбекистондаги фаолиятини бошлаётганлиги муносабати билан Давактив агентлигига ташриф буюрди.

Учрашув бошида CCI Uzbekistan компанияси Туркиянинг йирик компанияларидан бири бўлган “Anadolu Group” холдинги таркибига кирувчи “Coca-Cola İçecek”га 2021 йилда сотилиши Ўзбекистондаги хусусийлаштиришнинг биринчи муваффақиятли мисолларидан бири ҳисобланиши, шунингдек, CCI Uzbekistan компаниясида замонавий корпоратив ва молиявий бошқарув тизимлари жорий этилиши, компаниянинг ишлаб чиқариш қувватлари ва операцион самарадорлиги ошганлиги, Самарқанд шаҳрида қиймати 112 миллион АҚШ доллар бўлган янги ва замонавий тўртинчи завод ишга туширилиши хусусийлаштиришдан кейинги жараённинг ижобий томонлари эканлиги таъкидлаб ўтди.

Шу билан бирга, 2025 йилда Намангандаги мавжуд завод ўрнига янги замонавий инфратузилмага ва технологияларга эга бўлган завод бошқа жойда янгидан қуриб ишга туширилиши, жаноб Фуркан Айдин бошқаруви даврида муваффақиятли амалга оширилишига ишонч билдирилди. 

Ўз навбатида, жаноб Фуркан Айдин томонидан Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар, ижобий инвестицион муҳит, сўнги йиллардаги амалга оширилаётган институционал ислоҳотлар ҳамда хусусийлаштириш жараёнлари очиқ ва шаффоф амалга оширилаётгани юқори эътироф этилди.

Учрашув якунида Давактив агентлиги жаноб Фуркан Айдиннинг келгусидаги фаолиятига улкан зафарлар ва муваффақиятлар тилаб, келгуси ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

 

7335 Чоп этиш