Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Май 2024

Давактив агентлиги ва Халқаро валюта жамғармаси вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди

Жорий йил 30 апрель куни Давлат активларини бошқариш агентлигида Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда давлат активларини бошқариш ва хусусийлаштириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришда эришилган натижалар, давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш, хусусийлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар, давлат корхоналаридаги корпоратив бошқарув тизими, молиявий ҳисоботларнинг юритилиши муҳокама қилинди.

Давактив агентлиги директори Акмалхон Ортиков Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистон бўйича миссия раҳбари Ясир Абдих бошчилигида келган делегация вакилларини Давактив агентлиги асосий фаолияти билан таништирди. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг (2024 йилги хусусийлаштириш дастури) мазмун моҳияти ёритиб берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 февралдаги “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни ва 2023 йил 9 мартдаги Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги эътироф этилди, ҳамда ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.

Шу билан бирга, хориж вакилларига хусусийлаштириш жараёнлари, илғор хорижий тажрибага асосан қўлланилаётган хусусийлаштириш усуллари тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Ўз навбатида, миссия раҳбари Ясир Абдих томонидан хусусийлаштириш жараёнлари очиқ ва шаффоф амалга оширилаётгани юқори эътироф этилиб, мазкур амалга оширилаётган ислоҳатлар ўз самарасини беришига ишонч билдирди.

Учрашув сўнгида томонлар хусусийлаштириш олди жараёнларида ҳамкорлик йўналишларини кўриб чиқишга келишиб олдилар.

1084 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech