Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Май 2024

Дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдо жараёнлари юзасидан қўшимча АХБОРОТ

Оммавий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича навбатдаги савдо жараёнининг биринчи ва иккинчи босқичи якунланиб, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

  • Қуйидаги 8 та дон корхонасидаги давлат акция пакети ва мулкий мажмуаси бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичга ўтган талабгорлар рўйхати тасдиқланди ва ушбу талабгорлардан 2024 йил 20 май соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар тижорат таклифлари, яъни сотиб олиш нархи, тўлов муддати ва тўлов қобилияти бўйича таклифлар “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали қабул қилинади;
  • “Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖнинг 51,0 фоиз акция пакети энг яхши тижорат таклифини тақдим этган “Agrocomplex Nashe Zerno” МЧЖга 40,0 млрд. сўм сотиб олиш қийматини тўлаш, камида беш йил давомида активнинг асосий фаолият турини сақлаб қолиш ва мавжуд дон сақлаш сиғимларини камайтирмаслик ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб бериш шарти билан сотилди.

Бундан ташқари, қуйидаги дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдоларнинг биринчи босқичида ғолиблар аниқланмаганлиги ҳамда таклифлар етарли даражада шаклланмаганлиги сабабли, мазкур активлар такрорий савдоларга чиқарилди.

Мазкур давлат активлари бўйича савдо жараёнларида иштирок этган талабгорларга Ишчи орган томонидан индивидуал хабарномалар юборилади.

Ўз навбатида, дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича нарх таклифларини кўриб чиқишда, Хусусийлаштириш давлат комиссияси томонидан мўлжал сифатида инобатга олинадиган тавсиявий баҳолаш қийматини 50 фоизга қадар қадамма-қадам пасайтириш механизми жорий этилган.

Шунингдек, мазкур активларнинг тавсиявий баҳолаш қиймати 50 фоизга пасайтирилган ҳолда инобатга олинади.

Савдо жараёнининг 2 босқичига  ўтган дон корхонасидаги давлат улуши (акция пакети)
Талабгорлардан таклифлар 2024 йил 21 май соат 18-00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши
(фоизда)

Лот рақами
(ҳавола)

I. Дон корхоналаридаги давлат улушлари

1

“Жиззах дон маҳсулотлари” АЖ

Жиззах вилояти, Жиззах шахри

94,4

9405205

2

“Зарбдор элеватори” АЖ

Жиззах вилояти, Зарбдор тумани

94,8

9405200

3

“Тошкент дон махсулотлари” АЖ

Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани

51,0

9405199

4

“Шўрчи дон маҳсулотлари” АЖ

Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани

64,3

9405204

5

“Наманган дон маҳсулотлари” АЖ

Наманган вилояти, Наманган шаҳри

51,0

9405203

6

“Дон халқ ризқи” АЖ

Қашқадарё вилояти, Китоб тумани

88,4

7

“Хонқа дон маҳсулотлари” АЖ

Хоразм вилояти,
Хонқа тумани

67,5

9405201

II. Дон корхоналарининг алоҳида мулкий мажмуалари

8

“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг “Ғузор ун” филиали

Қашқадарё вилояти,
Ғузор тумани

мулкий мажмуа

9405202

 

Такрорий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари
Талабгорлардан таклифлар 2024 йил 24 май соат 18-00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши
(фоизда)

Лот рақами
(ҳавола)

I. Дон корхоналаридаги давлат улушлари

1

“Асака дон маҳсулотлари”АЖ

Андижон вилояти,
Асака тумани

65,8

9405228

2

“Учқўрғон дон маҳсулотлари” АЖ

Наманган вилояти, Учқўрғон тумани

79,3

9405235

3

“Косон дон маҳсулотлари қабул қилиш” МЧЖ

Қашқадарё вилояти,
Косон тумани

64,7

9405231

4

“Қува дон маҳсулотлари” АЖ

Фарғона вилояти,
Қува тумани

51,0

9405233

5

“Хоразм дон маҳсулотлари” АЖ

Хоразм вилояти, Урганч тумани

92,2

9405229

6

“Жомбой дон маҳсулотлари” АЖ

Самарқанд вилояти, Жомбой тумани

57,4

9405232

7

“Боғот дон” АЖ

Хоразм вилояти, Боғот тумани

65,5

9405236

II. Дон корхоналарининг алоҳида мулкий мажмуалари

8

“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг “Ғузор ун” филиали

Қашқадарё вилояти,
Ғузор тумани

мулкий мажмуа

9405202

9

“Самарқанддон маҳсулотлари” АЖнинг “Нуробод дон” филиали

Самарқанд вилояти, Нуробод тумани

мулкий мажмуа

9405230

975 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech