Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Июль 2024

Эндиликда кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги давлат мулки объектлари ва ер участкалари хусусийлаштирилади

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 17 июлдаги “Кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан қуйидагилар белгиланмоқда:

  • кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари иштирокчиларининг инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларининг бажарилишини қабул қилиш механизмлари;
  • инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажарган иштирокчиларига берилган давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш тартиби;
  • кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида жойлашган давлат мулки объектларини хусусийлаштириш бўйича Давлат активларини бошқариш агентлиги ваколатлари;
  • кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги инвестиция лойиҳалари ҳисобини юритиш бўйича алоҳида электрон дастурни ишга туширилиши.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида жойлашган кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида инвестиция ҳамда ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш ҳамда давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

Ҳукумат комиссиясига қуйидаги вазифалар юкланмоқда:

  • Тошкент шаҳрида жойлашган кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги ер участкаларини хусусийлаштириш масалаларини шаҳарнинг ишлаб чиқилаётган бош режасига мувофиқлигини ўрганган ҳолда кўриб чиқади;
  • инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларининг бажарилишини қабул қилади ҳамда давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

1120 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech