Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Октябрь 2023

“Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ устав капиталидаги 35 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёнлари тўғрисида ахборот

Темир йўл транспорти соҳасининг бизнес жараёнларини рақамлаштириш, бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш ва республиканинг транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш, юк ташишда таннарх ва харажатларни камайтириш мақсадида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва унинг тизим корхоналари ислоҳ қилинмоқда. Ушбу жараёнда “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ "Темирйўлкарго" АЖ сифатида қайта ташкил этилмоқда.

Шунга кўра, Давактив агентлиги томонидан “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ устав капиталидаги 35 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёнлари тўхтатилганлиги маълум қилинади.

Маълумот учун: ушбу сотиш жараёни бўйича аввалги чоп этилган эълонларда Давактив агентлиги ва унинг маслаҳатчиси сотиш жараёнининг муддатига ўзгартириш киритиш ҳамда тўхтатиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши қайд этилганлиги эслатиб ўтилади.

2161 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech