Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Август 2022

“Иссиқлик электр станциялари” АЖни хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун профессионал консалтинг компаниясини жалб қилиш тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Давактив агентлиги/Буюртмачи) тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, “Иссиқлик электр станциялари” АЖни (кейинги ўринларда - Актив) хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компанияси (кейинги ўринларда - Консультант) танлаб олиниши юзасидан танлов эълон қилади.

Барча қизиқиш билдирган маҳаллий ва хорижий талабгорлардан Таклиф тақдим этиш учун сўровномага (RfP) асосан тижорат таклифларини жорий йил 20 сентябрь куни соат 18:00 (Тошкент вақти билан)га қадар тақдим этишларини сўраймиз.

Агар, биргаликда қўшма тижорат таклифи тақдим этилса, жалб қилинган шерик-консултантнинг ҳам ишини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган ва жавобгарликни зиммасига оладиган асосий консулбтант кўрсатилиши лозим.

Барча манфаатдор томонлар қуйидаги ахборот каналлари орқали тижорат таклифларини тақдим этишлари сўралади:

Шохрух Охунов, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Мувофиқлашган ҳаракатни таъминлаш департаменти бошлиғи;

Тел.: + 998-71-259-21-87; эл.почта: tender@davaktiv.uz.

Консультантларнинг вакиллари билан Битим бўйича ишлар яқин ҳамкорликда, зарур ҳолларда эса Активда қўшимча лойиҳа гуруҳини тузиш орқали амалга оширилиши мумкинлиги маълум қилинади.

Дисклеймер:

Мазкур сўровнома тижорат таклифини тақдим этиш мажбурияти ҳисобланмайди ва Буюртмачига таклифни қабул қилиш ёки шартнома тузиш мажбуриятини юкламайди. Шунга кўра, таклифлар учун ушбу сўровни эълон қилиш ва/ёки у билан боғлиқ аризаларни олиш, бир ёки бир нечта иштирокчилар билан музокаралар ва муҳокамалар орқали шартнома тузишни назарда тутмайди.

Ушбу ҳужжатда келтирилган материаллар ва маълумотлар лойиҳанинг фақат энг муҳим томонларининг дастлабки хулосаси ва Консультантдан хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича кутилиши мумкин бўлган ишлар ҳажми тўғрисида умумий маълумот сифатида хизмат қилишига мўлжалланган.

Танлов иштирокчилари ҳеч нарсага ишониб ва боғланиб қолишлари керак эмас, танлов жараёни билан боғлиқликда буюртмачи учун дастлабки тақдимот ва таклифларни тайёрлаш мақсадида ягона чеклов бундан мустасно. 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖни хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш юзасидан Таклиф тақдим этиш учун сўровнома (RfP)

Кириш

Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини амалга ошириш, хусусан, иқтисодиётда рақобатни таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари учун тенг шароитлар яратиш, бозор муносабатларига тўлиқ ўтишни жадаллаштириш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, хусусий инвестициялар ҳажмини кескин ўсишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ–101-сон Фармонида қуйидагилар белгиланган:

"2022 йил якунига қадар “Иссиқлик электр станциялари” АЖдаги 51 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушини хусусийлаштириш ишларини бошлаш".

Шу муносабат билан, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан рақобат тамойиллари асосида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ  (кейинги ўринларда - Консультант)ни хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун мустақил консультант жалб қилиш чорасини кўради.

Электр энергия тармоғидаги активларни хусусийлаштириш қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган:

-тармоқда рақобатни ривожлантириш ва унда давлат иштирокини қисқартириш;

-табиий, молиявий ва инсон ресурсларидан самарали фойдаланишни ошириш;

-тармоқни ривожлантириш учун хусусий инвестицияларни ҳажмини кўпайтириш.

Актив тўғрисида қисқача маълумот

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ электр энергияси ишлаб чиқариш вазифасини амалга ошириб, мамлакат иқтисодиёти ва аҳолисининг эҳтиёжларининг қондирилишини таъминлаш мақсадида белгиланган миқдорда электр энергияси ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришини таъминлайди.

Жамият таркибига 6 та иссиқлик электр станциялари, 3 та иссиқлик электр марказлари ва 3 та соҳа корхоналарига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар киради.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан 2021 йилда 60,5 млрд. кВт.соат электр энергияси ва 5,6 млн. Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилди.

Жамият таркибидаги корхоналар томонидан 2022 йилда 55,9 млрд. кВт.соат электр энергияси ҳамда 5,1 млн. Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

2021 йил якунига кўра Жамият 360,1 млрд. сўм миқдоридаги соф фойдага, шунингдек 13,2 трлн. сўм миқдоридаги устав капиталига эга.

Жамиятнинг марказий офиси Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида, 23 уйда жойлашган.

Хизматлар ҳажми:

Ушбу лойиҳа доирасида консультант хизматларининг ҳажми 2 босқичга бўлинган:

1-босқич: Ўзбекистон Республикасининг электр энергия тармоғининг таҳлили.

1. Ўзбекистон Республикаси электр энергия бозори таҳлилини амалга ошириш, жумладан:

1.1. Бирламчи энергия манбалари кесимида ишлаб чиқариш қувватларининг таҳлили;

1.2. Энг йирик электр энергия ишлаб чиқарувчи активларнинг техник ҳолати ва операцион самарадорлигининг таҳлили;

1.3. Электр энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг концентрация даражасини ва активларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида реструктуризация қилиш имкониятлари таҳлили;.

1.4 Амалдаги тарифлар тизимининг таҳлили.

2. Электр энергия тармоғидаги корхоналар фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги меъёрий-ҳуқуқий базасини ўрганиб чиқиш ва ушбу тармоқда рақобатни янада ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат органлари томонидан электр энергия соҳасини ислоҳ қилиш бўйича эълон қилинган чора-тадбирларни ўрганиб чиқиш ва уларни мазкур тармоқда (асосан генерация соҳасига йўналтириш орқали) рақобатни кучайтириш чоралари, шунингдек активларни хусусийлаштириш жараёнида потенциал таъсирнинг таҳлили.

4. Халқаро амалиёт ва турли мамлакатларда (камида учта мамлакатда) электр энергия бозорида жорий этилган тартибга солувчи моделлар таҳлилини ўтказиш.

5. Ўтказилган барча таҳлиллар асосида Ўзбекистон Республикасига ва унинг электр энергия тармоғининг жорий ҳолатига мос тушувчи моделни, жумладан “2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергия билан таъминлаш концепцияси”ни фаоллаштириш ва тариф сиёсатини такомиллаштириш бўйича тавсияларни таклиф қилиш. Тавсиялар қулай нархлар бўйича электр энергия етказиб беришга қодир бўлган ҳамда электр энергия тармоғнинг рақобатбардош ва ишончли ривожлантиришга қаратилган бўлиши лозим.

Биринчи босқични амалга ошириш жараёнида соҳадаги вазирлик ва идоралар ҳамда етакчи соҳа корхоналарининг вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси консультантга соҳанинг жорий ҳолати тўғрисида зарур маълумотларни тақдим этиш ва консултант билан ишлаб чиқилган таклиф ва хулосаларни муҳокама қилишдан иборат бўлади.

1-босқични амалга ошириш доирасида тегишли вазирлик ва идора, шунингдек, электр энергия соҳасининг етакчи субъектлари вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси Косультантга соҳанинг жорий ҳолати тўғрисида зарур маълумотларни тақдим этиш ва Косультант билан олинган тушунча ва хулосаларни муҳокама қилишдан иборат бўлади.

1-босқич натижаларига кўра, Консультант 1-5 банларга мувофиқ таҳлил ва тавсияларни ўз ичига олган таҳлилий ҳисоботни тақдим этиши лозим. Ҳисобот рус ва инглиз тилларида PDF форматда тайёрланиши керак.

2-босқич: “Иссиқлик электр станциялари” АЖни ҳусусийлаштириш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш.

Буюртмачи 1-босқич бўйича ҳисоботни тасдиқлаганидан сўнг Консультант 2-босқичга ўтади.

Буюртмачи 1-босқич натижаларига кўра, 2-босқичда иш ҳажмини ўзгартириш (шу жумладан, камайтириш) ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Шу билан бирга, иш ҳажми ва консультантчининг иш ҳақи миқдоридаги ўзгаришларни буюртмачи ва консультант ўртасидаги шартномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритмасдан амалга оширилмайди.

1. “Иссиқлик электр станциялари” АЖ инвестиция олди диагностикаси (предынвестиционная диагностика), шу жумладан:

1.1. Компания ва унинг таркибидаги корхоналарнинг ташкилий тузилмаси таҳлили;

1.2. Компаниянинг сўнги 3 йил давомидаги молиявий ҳолати ва молиявий натижаларнинг консолидацияси таҳлили, шунингдек станциялар кесимида;

1.3. Асосий фаолият кўрсаткичлари ва уларни бошқа давлатлардаги ўхшаш компаниялар кўрсаткичлари билан таққослаш (МДҲ давлатлари асосида);

1.4. Компаниянинг халқаро фонд биржалари ва капитал бозорлари талабларига мувофиқлигини юқори даражада таҳлил қилиш.

2. “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг давлат улушини сотиш бўйича тавсиялар бериш. Консультантнинг тавсияси улушининг консолидациялашган даражада мақбулланган улушни сотиш ҳамда сотиш қийматининг индикатив имкониятини ўз ичига олиши шарт.

3. Консультант томонидан “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг давлат улушини консолидацияланган даражада сотиш мақсадга мувофиқ эмас деган хулосага келган тақдирда, Консультант давлат улушини Компаниянинг таркибий индивидуал активлар даражасида сотиш юзасидан тавсиялар бериши лозим. Шу билан бирга, барча шўба корхоналар учта гуруҳга бўлиниши лозим:

  • хусусийлаштиришга тайёр корхоналар (1-гуруҳ);
  • сотишдан олдинги тайёргарликдан ўтиши керак бўлган корхоналар (2-гуруҳ);
  • хусусийлаштириш мақсадга мувофиқ бўлмаган корхоналар (3-гуруҳ).

4. Консультант 1-гуруҳ корхоналарининг ҳар бири учун қуйидаги масалаларни акс эттирувчи хусусийлаштириш йўл харитасини ишлаб чиқиши лозим:

  1. Сотишнинг мақсадга мувофиқлигини асослаш ва сотишнинг мақбул улуши бўйича таклиф тайёрлаш;
  2. индикатив қиймат таҳлили;
  3. активларни сотишнинг энг мақбул усули бўйича маслаҳатлар (IPO ёки стратегик инвесторларга сотиш); 
  4. кейинги жараёнларни ташкил этиш ва талаб этиладиган муддатлари бўйича тавсиялар бериш.

Агар консультант томонидан улушни IPO орқали сотиш тавсия этиладиган бўлса, консультантнинг тавсияси қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

  • IPO доирасида сотиладиган ҳар бир компания акциялари пакети ҳажми ва IPO ўтказиш учун фонд биржаси бўйича аниқ ва бирмаъноли тавсиялар;
  • рақобат муҳитига киришда компания қийматининг қиёсий таҳлили ва таққосланадиган очиқ компанияларнинг қийматини ҳисобга олган ҳолда сотиш нархи бўйича потенциал мукофот/чегирма миқдорини аниқлаш бўйича тавсиялар;
  • таққосланадиган компанияларнинг сўнги жойлашувини таҳлил қилиш орқали IPO учун потенциал бозор талабининг умумий таҳлили.

5. Консультант 2-гуруҳ корхоналарининг ҳар бири учун қуйидаги масалаларни акс эттирувчи хусусийлаштириш йўл харитасини тузади:

  1. актив ҳозирда сотувга тайёр эмаслиги тўғрисидаги хулосани асослаш, шу жумладан корхоналарнинг молиявий ҳолатини, солиқ, ҳуқуқий ва экологик хавфларнинг мавжудлигини таҳлил қилиш;
  2. активни хусусийлаштиришга имкон берадиган қонунчилик базасидаги мумкин бўлган ўзгаришлар бўйича тавсиялар (агар зарур бўлса);
  3. асосий активдан алоҳида сотилиши мумкин бўлган носоҳавий активлар бўйича тавсиялар.

6. Давлат улушини хусусийлаштиришнинг юқоридаги усулларининг ҳар бири учун Консультант хусусийлаштиришнинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини пул тушумларининг индикатив миқдор кўринишида баҳолайди.

7. Консультант 3-гуруҳ бўйича ўрта/узоқ муддатли истиқболда сотишнинг мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатадиган сабабларни, шунингдек активни давлат мулкида сақлашнинг иқтисодий самарасини таҳлили қилиши лозим.

2-босқичнинг натижалари:

  • “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг консолидациялашган даражада ёки алоҳида активлар кесимида хусусийлаштиришнинг мақсадга мувофиқлигини таҳлил қилган ҳолда инвестиция олди диагностикаси (предынвестиционная диагностика);
  • Давлат улушини консолидациялашган ёки активлар кўринишида сотиш бўйича йўл хариталари.

Барча ҳужжатлар рус ва инглиз тилларида PDF форматда тақдим этилиши лозим.

Ушбу техник топшириқда 1- ва 2-босқичларда таклиф қилинган тавсияларни амалга ошириш/татбиқ этиш назарда тутилмаган.

Консультантга қўйиладиган талаблар:

  1. Консультант электр энергия тармоғида консалтинг хизматларини амалга оширишда етарли тажрибани намойиш этиши ва тавсифланган вазифаларни бажариш учун тайинланган асосий гуруҳ аъзоларини тақдим этиши лозим. Жамоа қуйидаги шартлардан камида биттасига жавоб берадиган бир кишини ўз ичига олиши керак:
  • маъмурий-жамоа шароитида илгари ишлаган, электр энергия тармоғини ўзгартиришда қарор қабул қилувчи консультант ёки электр энергия субъектининг ваколатли орган аъзоси сифатида шахсан иштирок этиши;
  • МДҲ давлатларида энергетика тармоғида тарифларни тартибга солиш соҳасида камида 5 та лойиҳага раҳбарлик тажрибасига эга бўлиши; давлат органларининг ишчи гуҳларида, тарифларни тартибга солиш ва энергетика тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича эксперт кенгашларида иштирок этиш тажрибаси. 
  1. Консультант ёқилғи-энергетика комплекси корхоналари учун консультинг хизмат    кўрсатишда етарли тажрибага эга эканлигини намойиш қилиши лозим (МДҲ бозорида оҳирги 5 йил ичида камида 10та ёқилғи-энергетика комплекси объектлари).
  2. Консультант M&A бозорида битимларни юритиш, шу жумладан хусусийлаштириш жараёнлари доирасида битимлар бўйича етарли тажрибага эга эканлигини намойиш қилиши лозим. Консультант камида 10та битимни ёпиш бўйича тажрибага эга эканлигини намойиш қилиши. Консультант жамоа аъзолари хусусийлаштириш масалалари бўйича компанияларда маслаҳатлар бериш юзасидан тажрибага эга бўлиши лозим.
  3. Консультант вазифани ўз вақтида бажариш учун етарли моддий ва инсон ресурсларига эга эканлиги юзасидан кафиллик бериши лозим. Консультантнинг лойиҳа жамоасида қуйидагилар бўлиши зарур:
  1. камида 3 (уч) нафар энергетика соҳасининг техник маълумотга эга мутахасислар;
  2. камида 3 (уч) нафар CFA (Chartered Financial Analyst) халқаро малакасига эга ва камида 5 (беш) йил молия соҳасида иш тажрибасига эга мутахасислар;
  3. камида 10 (ўн) нафар ACCA (Association of Chartered Certified Accountants) халқаро малакасига эга бўлган, олий маълумотли, камида 5 (беш) йил молия соҳасида иш тажрибасига эга мутахасислар;
  4. камида 1 (бир) нафар RICS халқаро малакасига эга бўлган ва камида 5 (беш) йил молия соҳасида иш тажрибасига эга мутахасислар;

Ваколатли органнинг қарорига мувофиқ Консультант кейинчалик ушбу активни хусусийлаштириш учун жалб қилиниши мумкин.

3857 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech