Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Февраль 2024

1 февраль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

321 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 5,4 млрд сўм бўлган 122 та лот 6,8 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 6 та
  • бошланғич нархи 3 млрд сўм
  • сотилган нархи 3,4 млрд сўм

Сурхондарё вилояти Денов туманида жойлашган бошланғич нархи 737,7 млн сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган ишлаб чиқариш заводи биноси 919,6 млн сўмга сотилди.

Ер участкалари:

  • сони 35 та
  • бошланғич нархи 232,9 млн сўм
  • сотилган нархи 257,5 млн сўм
  • ер майдони 2,7 га

Наманган вилояти Наманган шаҳридан бошланғич нархи 21,1 млн сўм бўлган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун 2 сотих ер участкаси 23,2 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо шохобчалари:

  • сони 28 та
  • бошланғич нархи 9,8 млн сўм
  • сотилган нархи 127,1 млн сўм

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидан бошланғич нархи 0,2 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 6,8 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 14 та
  • ер 15,3 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 732,9 млн сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 733 млн сўм

Ўтказилган савдоларда 303 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10 трлн сўм бўлган 110 592 та лот савдога қўйилган.

798 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech