Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

11 Июнь 2024

10 июнь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

931 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 70,6 млрд сўм бўлган 2 670 та лот 261,9 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 34 та 
  • бошланғич нархи 15,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 17,4 млрд сўм
  • Қашқадарё вилояти Муборак туманида жойлашган бошланғич нархи 4,9 млрд сўм бўлган "МУБОРАКТEКС" МЧЖдаги 98,29 фоиз давлат улуши 5,2 млрд сўмга сотилди. 

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари: 

  • сони 5 та
  • бошланғич нархи 2,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 3,1 млрд сўм
  • Фарғона вилояти Олтиариқ туманида жойлашган бошланғич нархи 1,4 млрд сўм бўлган “Асакабанк"АЖ балансидаги молхона бино-иншоотлари 1,5 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш: 

  • сони 46 та
  • бошланғич нархи 716 млн сўм
  • сотилган нархи 1,7 млрд сўм
  • Тошкент вилояти Бекобод туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 78,5 млн сўм бўлган умумий ўрта таълим мактаби балансидаги бўш турган бино 86,4 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари: 

  • сони 123 та 
  • бошланғич нархи 22,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 195,4 млрд сўм
  • ер майдони 27,4 га 
  • Навоий вилояти Навоий шаҳридан бошланғич нархи 1,9 млрд сўм бўлган кўп қаватли турар жой бинолари қуриш учун 1,3 гектар ер участкаси 21,2 млрд сўмга сотилди. 

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси: 

  • сони 2 251 та
  • бошланғич нарх 4,6 млрд сўм
  • сотилган нарх 10,2 млрд сўм
  • ер майдони 1 871,5 га 

Ўтказилган савдоларда 3 998 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10,5 трлн сўм бўлган 146 183 та лот савдога қўйилган.

477 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech