Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

19 Июнь 2024

14 июнь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

546 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 30,6 млрд сўм бўлган 549 та лот 42,1 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 4 та
  • бошланғич нархи 1,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 2,1 млрд сўм

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган бошланғич нархи 552,1 млн сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган бино 717,8 млн сўмга сотилди.

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:

  • сони 3 та
  • бошланғич нархи 5,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 8,6 млрд сўм

Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида жойлашган бошланғич нархи 2,3 млрд сўм бўлган “Ўзсаноатқурилишбанк" АЖ балансидаги нотурар бино 2,4 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 129 та
  • бошланғич нархи 2,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 5,5 млрд сўм

Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 2,8 млн сўм бўлган Тошкент давлат аграр университети балансидаги ёрдамчи бино қисми 133,2 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 83 та
  • бошланғич нархи 7,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 9,7 млрд сўм
  • ер майдони 24,1 га

Самарқанд вилояти Оқдарё туманидан бошланғич нархи 2,6 млрд сўм бўлган ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот институт ва лабораториялари қуриш учун 60 сотих ер участкаси 2,7 млрд сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 209 та
  • бошланғич нарх 4,6 млрд сўм
  • сотилган нарх 6,3 млрд сўм
  • ер майдони 252,7 га

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 53 та
  • бошланғич нархи 15 млн сўм
  • сотилган нархи 295 млн сўм

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 44 та
  • бошланғич нархи 8,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 8,6 млрд сўм

Тошкент шаҳри Янги ҳаёт туманидан бошланғич нархи 704,5 млн сўм бўлган турар жой ҳовли 732,7 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 1 091 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 11,5 трлн сўм бўлган 149 617 та лот савдога қўйилган.

521 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech