Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

17 Апрель 2024

16 апрель санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

16 433 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 14,4 млрд сўм бўлган 4 839 та лот 24,6 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари: 

  • сони 10 та
  • бошланғич нархи 5,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 6,4 млрд сўм
  • Навоий вилояти Навоий шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 827,4 млн сўм бўлган «Навоий дон лаззатли нон» МЧЖга тегишли 100 фоиз давлат улуши 868,8 млн сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш: 

  • сони 18 та
  • бошланғич нархи 218 млн сўм
  • сотилган нархи 694 млн сўм
  • Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 13,2 млн сўм бўлган "Темирйўл вокзаллари" МЧЖ балансидаги озиқ ва ноозиқ овқат маҳсулотлари чакана савдо дўкони 75,2 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари: 

  • сони 25 та 
  • бошланғич нархи 333 млн сўм
  • сотилган нархи 1,1 млрд сўм
  • ер майдони 1,8 га 
  • Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидан бошланғич нархи 6,1 млн сўм бўлган якка тартибдаги турар жойларни қуриш учун қуриш учун 4 сотих ер участкаси 101,8 млн сўмга сотилди. 

Ўтказилган савдоларда 5 246 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди. 
Ҳозирда, нархи 10,9 трлн сўм бўлган 211 502 та лот савдога қўйилган.

856 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech