Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

19 Декабрь 2023

18 декабрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

741 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 53,4 млрд сўм бўлган 500 та лот 68,1 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 32 та
  • бошланғич нархи 24,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 27,9 млрд сўм

Бухоро вилояти Шофиркон туманида жойлашган бошланғич нархи 194,3 млн сўм бўлган "Бухоро нефть базаси" МЧЖ балансидаги бўш турган бино-иншоот 990,9 млн сўмга сотилди.

Самарқанд вилояти Нарпай туманида жойлашган бошланғич нархи 7,7 млрд сўм бўлган «Агрокимёҳимоя» ХАЖ балансидаги бино-иншоотлар 8,1 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 60 та
  • бошланғич нархи 1,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 2,1 млрд сўм

Навоий вилояти Нурота туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 19,5 млн сўм бўлган касб-ҳунар мактаби балансидаги бўш турган хона 21,4 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 33 та
  • бошланғич нархи 2,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 4,2 млрд сўм
  • ер майдони 2,9 га

Тошкент шаҳри Сирғали туманидан бошланғич нархи 594,5 млн сўм бўлган нодавлат умумтаълим ва мактабгача таълим муассасаларини қуриш учун 8 сотих ер участкаси 2,3 млрд сўмга сотилди.

Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан бошланғич нархи 752,2 млн сўм бўлган мактабгача таълим муассасалари қуриш учун 43 сотих ер участкаси 789,8 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 80 та
  • бошланғич нархи 38,4 млн сўм
  • сотилган нархи 365 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 167 та
  • ер 632 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 10,1 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 3,6 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 411 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,4 трлн сўм бўлган 113 550 та лот савдога қўйилган.

1382 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech