Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Июнь 2023

19 июнь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

550 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 31,4 млрд сўм бўлган 1 698 та лот 46,5 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 18 та
  • Бошланғич нархи 7,9 млрд сўм
  • Сотилган нархи 9,4 млрд сўм

 Навоий вилояти Навоий шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 1,3 млрд сўм бўлган “Турон банк” АТБ Навоий банк хизматлари маркази балансидаги нотурар жой биноси 1,9 млрд сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 32 та
  • Бошланғич нархи 1,2 млрд сўм
  • Сотилган нархи 1,3 млрд сўм

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 846,4 млн сўм бўлган Бухоро вилоят ҳокимлиги балансидаги юқори мартабали меҳмонларни қабул қилиш меҳмонхонаси 888,7 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 162 та
  • Бошланғич нархи 5,3 млрд сўм
  • Сотилган нархи 10,5 млрд сўм
  • Ер майдони 11,2 га

Тошкент вилояти Оҳангарон туманидан бошланғич нархи 2,6 млрд сўм бўлган кўп функцияли жамоат мажмуалари қуриш учун 1,82 гектар ер участкаси 2,8 млрд сўмга сотилди.

Хоразм вилояти Тупроққалъа туманидан бошланғич нархи 99,3 млн сўм бўлган қурилиш-монтаж, жамоат транспорти ташкилотлари ва ишлаб чиқариш базаларини қуриш учун 0,51 гектар ер участкаси 327,7 млн сўмга сотилди

 Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 205 та
  • Бошланғич нархи 41,4 млн сўм
  • Сотилган нархи 847,2 млн сўм

 Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 1 187 та
  • Ер майдони 2 379,4 га
  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 59 млрд сўм
  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 126 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 3 856 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 8,3 трлн сўм бўлган 130 710 та лот савдога қўйилган.

675 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech