265 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 160 млрд сўм бўлган 239 та лот 211,4 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари:
- сони 3 та
- бошланғич нархи 132,1 млрд сўм
- сотилган нархи 138,7 млрд сўм
- Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида жойлашган бошланғич нархи 77,1 млн сўм бўлган собиқ газ балонларни қабул қилиш ва тарқатиш сервис маркази биноси 84,8 млн сўмга сотилди.
Хусусий буюртмалар бўйича:
- сони 2 та
- бошланғич нархи 8,5 млрд сўм
- сотилган нархи 9 млрд сўм
- Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган бошланғич нархи 8,3 млрд сўм бўлган “Diamond Tree” МЧЖ балансидаги ишлаб чиқариш заводи бино-иншоотлари 8,8 млрд сўмга сотилди.
Ер участкалари:
- сони 35 та
- бошланғич нархи 1,1 млрд сўм
- сотилган нархи 5,6 млрд сўм
- ер майдони 2 га
- Самарқанд вилояти Нарпай туманидан бошланғич нархи 168,6 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 10 сотих ер участкаси 1,7 млрд сўмга сотилди.
Суд ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари бўйича:
- сони 15 та
- бошланғич нархи 8,9 млрд сўм
- сотилган нархи 18,1 млрд сўм
- Aндижон вилояти Aндижон шаҳридан бошланғич нархи 4,5 млрд сўм бўлган маъмурий ва ишлаб чиқариш бино-иншооти 13,1 млрд сўмга сотилди.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
- сони 92 та
- ер 226 га
- норматив қиймати бўйича ижара суммаси 7,1 млрд сўм
- ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 26,5 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 787 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,9 трлн сўм бўлган 109 401 та лот савдога қўйилган.