Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Июнь 2023

2 июнь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

999 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 20,8 млрд сўм бўлган 384 та лот 28,5 млрд сўмга реализация қилинди.

 Давлат активлари:

  • Сони 4 та

  • Бошланғич нархи 5,3 млрд сўм

  • Сотилган нархи 8,4 млрд сўм

Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган бошланғич нархи 5,1 млрд сўм бўлган "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ балансидаги омборхона бино-иншоотлари 7,9 млрд сўмга сотилди.

 Давлат активлари ижараси:

  • Сони 49 та

  • Бошланғич нархи 350 млн сўм

  • Сотилган нархи 3,8 млрд сўм

Навоий вилояти Навоий шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 3,3 млн сўм бўлган «Навоиязот» АЖ балансидаги мева-сабзавот павилонидаги 7-дўкон 134,1 млн сўмга ижарага берилди.

 Ер участкалари:

  • Сони 38 та

  • Бошланғич нархи 540,2 млн сўм

  • Сотилган нархи 795 млн сўм

  • Ер майдони 1,2 га

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридан бошланғич нархи 13,8 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 0,5 сотих ер участкаси 165,6 млн сўмга сотилди.

Хоразм вилояти Урганч шаҳридан бошланғич нархи 49,4 млн сўм бўлган ёшлар саноат зонасидаги 3 сотих ер участкаси 54,3 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 143 та

  • Бошланғич нархи 36,1 млн сўм

  • Сотилган нархи 439 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 102 та

  • Ер майдони 38,3 га

  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 1,6 млрд сўм

  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 2,3 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 312 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 8,5 трлн сўм бўлган 135 195 та лот савдога қўйилган.

551 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech