Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

21 Ноябрь 2023

20 ноябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

764 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 126,4 млрд сўм бўлган 561 та лот 208,1 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 29 та
  • бошланғич нархи 89,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 139,1 млрд сўм

Навоий вилояти Навоий шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 19,1 млрд сўм бўлган АТБ «Туронбанк» Навоий БХМ балансидаги бино-иншоотлар 20,1 млрд сўмга сотилди.

Андижон вилояти Улуғнор туманида жойлашган бошланғич нархи 250,7 млн сўм бўлган "Андижон нефть базаси" МЧЖ балансидаги бўш турган бино-иншоотлар 1,1 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 39 та
  • бошланғич нархи 289,4 млн сўм
  • сотилган нархи 2,9 млрд сўм

Гулистон шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 20,8 млн сўм бўлган Гулистон сув иншоотлари ва «Дўстлик» канали бошқармаси балансидаги бинонинг бир қисми 24,9 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 57 та
  • бошланғич нархи 631,7 млн сўм
  • сотилган нархи 998,7 млн сўм
  • ер майдони 12,5 га

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридан бошланғич нархи 19,6 млн сўм бўлган кўп қаватли турар жойлар қуриш учун 7 сотих ер участкаси 184,4 млн сўмга сотилди.

Жиззах вилояти Фориш туманидан бошланғич нархи 25,5 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари барпо этиш учун 3 сотих ер участкаси 33,1 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 44 та
  • бошланғич нархи 14,9 млн сўм
  • сотилган нархи 140,7 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 284 та
  • ер 19 155 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 25,7 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 52,9 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 342 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,5 трлн сўм бўлган 115 992 та лот савдога қўйилган.

966 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech