Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Август 2023

22 август санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

286 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 18,8 млрд сўм бўлган 609 та лот 43,1 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 6 та
  • бошланғич нархи 10,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 11,5 млрд сўм
  • Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган бошланғич нархи 7,6 млн сўм бўлган “Самарқанд вилояти Агрокимёҳимоя” АЖ балансидаги маъмурий ва ёрдамчи бинолар 8 млрд сўмга сотилди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 33 та
  • бошланғич нархи 636,7 млн сўм
  • сотилган нархи 1,2 млрд сўм
  • Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 8,7 млн сўм бўлган Қорақалпоқ давлат университети балансидаги бўш турган техник майдон 221,5 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 51 та
  • бошланғич нархи 2,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 23,7 млрд сўм
  • ер майдони 1,4 га
  • Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридан бошланғич нархи 45,3 млн сўм бўлган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси қуриш учун 1,8 сотих ер участкаси 294,7 млн сўмга сотилди.
  • Тошкент вилояти Паркент туманидан бошланғич нархи 5 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 1 сотих ер участкаси 72,7 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 93 та
  • бошланғич нархи 23,9 млн сўм
  • сотилган нархи 121,7 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 405 та
  • ер майдони 538,7 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 12,1 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 14,2 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 720 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 10,6 трлн сўм бўлган 125 646 та лот савдога қўйилган.

496 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech