Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Январь 2024

23 январь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

236 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 20,2 млрд сўм бўлган 239 та лот 23,1 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 3 та
  • бошланғич нархи 7,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 7,9 млрд сўм
  • Қорақалпоғистон Республикаси, Aмударё туманидан жойлашган бошланғич нархи 7,4 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси балансидаги мазут сақлаш омборхонаси танлов савдосида 7,4 млрд сўмга сотилди.

Ер участкалари:

  • сони 81 та
  • бошланғич нархи 1,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,4 млрд сўм
  • ер майдони 10,2 га
  • Сирдарё вилояти Сирдарё туманидан бошланғич нархи 12,8 млн сўм бўлган кичик саноат зоналаридаги полиграфия саноати объектлари қуриш учун 19,2 сотих ер участкаси 101,5 млн сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари бўйича:

  • сони 20 та
  • бошланғич нархи 3,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 3,9 млрд сўм
  • Бухоро вилояти Бухоро шаҳридан бошланғич нархи 700 млн сўм бўлган дўкон биноси 1 млрд сўмга сотилди.

Кўчма савдо шохобчалари:

  • сони 123 та
  • бошланғич нархи 14,1 млн сўм
  • сотилган нархи 44,1 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 7 та
  • ер 252,7 га
  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 7,4 млрд сўм
  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 1,2 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 631 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,1 трлн сўм бўлган 108 770 та лот савдога қўйилган.

1027 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech