Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Май 2023

24 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1 185 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 1,1 млрд сўм бўлган 279 та лот 2,1 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари ижараси:

  • Сони 35 та
  • Бошланғич нархи 720 млн сўм
  • Сотилган нархи 1,4 млрд сўм
  • Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 139,6 млн сўм бўлган Республика Хореография ихтисослаштирилган мактаб-интернати балансидаги бино том қисми 153,5 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 23 та
  • Бошланғич нархи 152,2 млн сўм
  • Сотилган нархи 370,1 млн сўм
  • Ер майдони 0,9 га
  • Бухоро вилояти Қоракўл туманидан бошланғич нархи 13,7 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 1,2 сотих ер участкаси 187,5 млн сўмга сотилди.
  • Самарқанд вилояти Паяриқ туманидан бошланғич нархи 4,7 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 0,4 сотих ер участкаси 26,2 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 98 та
  • Бошланғич нархи 20,5 млн сўм
  • Сотилган нархи 150,4 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 117 та
  • Ер майдони 47,3 га
  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 2,2 млрд сўм
  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 3 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 569 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 9,5 трлн сўм бўлган 132 884 та лот савдога қўйилган.

1825 Чоп этиш